Эрон ва Никарагуа ТИВ раҳбарининг учрашуви Теҳронда бўлиб ўтди
Эрон ва Никарагуа ТИВ раҳбари учрашиб, икки томонлама, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик энг муҳим масалани муҳокама қилдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича., бугун Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён таклифига биноан Теҳронга сафар қилган Никарагуа ташқи ишлар вазири Денис Монкада Эрон ТИВ -да эронлик ҳамкасби билан мулоқот қилди.
Бундан олдин (25-сентбярь) БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Эрон ва Никарагуа ташқи ишлар вазирлари Нью-йоркда учрашиб ўзаро маслаҳатлашган эди.
Никарагуа ТИВ- раҳбарининг Теҳрон ташрифи чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонаганидан сўнг, Эрон ҳукумати Лотин Америкаси минатақасидаги Никарагуа, Куба, Венесуэлла ва Боливия каби АҚШ етакчилигидаги империализм ва глобал зўравонликка қарши узоқ тарихга эга бўлган баъзи давлатлар билан яхши алоқалар ўрнатилди.
Сўнгги йилларда Эрон ва Лотин Америкасининг илғор мамлакатлари ўртасидаги алоқалар доимо юксалишда бўлиб, бу алоқалар, сиёсий, иқтисодий, савдо, саноат, энергетика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кенгайиб бормоқда.