Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти
(last modified Wed, 02 Nov 2016 12:28:06 GMT )
ноябр 02, 2016 17:28 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, руҳият ва инқилобий тафаккур, тегишли чора-тадбирларни кўришда шижоатли бўлиш душмандан қўрқмаслик ва таслим бўлмаслик мамлакатдаги муаммоларни ҳал қила олади

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, руҳият ва инқилобий тафаккур, тегишли чора-тадбирларни кўришда шижоатли бўлиш, узоқни кўра билиш, ташаббускорлик, келажакка умид билан қараш, душмандан қўрқмаслик ва таслим бўлмаслик мамлакатдаги муаммоларни ҳал қила олади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмо Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни бутунжаҳон мустабидларига қарши курашиш миллий куни ва ўқувчилар куни бўлмиш Обон ойининг 13 санаси арафасида, талабалар ва ўқувчилар билан учрашганларида Имом Хумайни (ра)нинг ва халқнинг Америка қаршисида қатъиятли бўлишга чорлаган мантиқи ва ҳақиқатини бузиб кўрсатиш учун айрим хатарли уринишлар ва ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирдилар. Негаки, душман ёш авлоднинг зеҳнига мамлакат муаммоларини ҳал этиш учун Америка билан музокара ўтказиш ва муросага келиш деган фикрларни сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳижрий шамсий йил бўйича Обон ойининг 13-санасининг тарихий муноасабитига ишора қилиб, ушбу куннинг энг машҳур ҳодисаларидан бири деб Американинг жосуслик уясининг қўлга киритилишини айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу кун дарҳақиқат мўмин, инқилобий ва ташаббускор ёшлар куни бўлиб, улар ўзларининг ҳаракатлари билан жосуслик уясини эгаллаб олиб, душманни ҳар қандай ҳаракатдан тийиб қўйишди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайни (ра) томонидан жосуслик уясининг қўлга киритилишини иккинчи инқилоб дея тавсифлашини ёдга олиб шундай айтдиларки, ушбу тавсиф ва номлаш инқилобдан кейин Америка томонидан Эрон халқига қарши жирканч фитналарни амалга оширгани боис бўлган. Негаки, Америка давлати Исломий инқилобни мағлуб этиш этиш учун ўзининг бор куч имкониятини ишга соларди ва ушбу ишларни амалга ошириш учун расмий ёки норасмий тарзда ҳаракат қиларди. Бироқ, ўша даврдаги инқилобий ёшлар АҚШнинг жосуслик уясини эгаллаб олиш билан Американинг фитналарини барҳам беришди.