Абдуллоҳиён Туркманистон газининг Эрон орқали транзити ва ўтказилишни таъкидлади
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги ҳамкорликни таъкидлаб, газ транзити ва бу давлат газининг Эрон орқали ўтказиш масаласини муҳим деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Туркманистон ташқи ишлар вазири Разид Мередов биган телефон орқали суҳбатида икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди.
Амир Абдуллоҳиён Туркманистон бетарафлигининг йиллиги билан табриклар экан, икки давлат ўртасидаги манфаатли соҳалардаги ҳамкорлигини тилга олиб Туркманистон газининг Эрон Ислом республикаси орқали транзити ва ўказилишининг аҳамиятини таъкидлади.
Туркманистон ТИВ раҳбари келаси йил бошида икки давлат ўртасида қўшма иқтисодий комиссия тўғрисидаги келишувга тўхталиб, унинг мамлакати Эрон Ислом Республикаси билан муносабатларни ривожлантиришга ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтди.
Рашид Мередов Туркманистон ва Эрон ўртасидаги халқаро форумлар, жумладан ЭКО ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини маълум қилди.
Туркманистон ТИВ раҳбари ҳам Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралаб, мамлакати халқаро қоидалар доирасида терроризмга қарши курашда Эрон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилди