Иброҳим Раисий: Ҳазрат Фотима /с.а/нинг хутбалари тушунтириш жиҳодининг кўриниши эди
(last modified Tue, 27 Dec 2022 08:23:56 GMT )
декабр 27, 2022 13:23 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Ҳазрат Фотима /с.а/нинг хутбалари тушунтириш жиҳодининг кўриниши эди
    Иброҳим Раисий: Ҳазрат Фотима /с.а/нинг хутбалари тушунтириш жиҳодининг кўриниши эди

Эрон президенти Иброҳим Раисий Ҳазрат Фотима /с.а/ ўз ваъзлари ва хутбалари билан мунофиқликдан ниқобни олиб ташлаганларини таъкидлаб, Ҳазрат Фотима /с.а/ нинг мавъизалари тушунтириш жиҳодининг жилваси ва кўриниши эди деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳазрат Фотима /с./а шаҳид бўлган йиллиги билан бир вақтда Теҳрон ва бутун Эрон Ислом жумҳуриятида муқаддас мудофаа даврида номаълум бўлган  400 нафар шаҳидларни муҳташам дафн маросми бўлиб ўтди.

Эрон Ислом републикаси президенти  Теҳрондаги муқаддас Мудофаанинг номаълум шаҳидларини дафн этиш маросиимда Ҳазрат Фотима Заҳро /с./а нинг шаҳид бўлган йилилига муносбатида тасаллият билдириб, Фотима Заҳро /с.а/ тарихда катта нуфузли шахс эдилар деб таъкидлади.

Ислом азиз пайғамбари /с/нинг қизлари Ҳазрат Фотима /с.а/ жамиятни ва пайғамбар меросини ҳимоя қилиш  ҳамда Ислом азиз пайғамбарининг рисолатини ҳам , васийлигини ҳам сақлаб қолишни истаган раҳбар бўлиб майдонга чиқдилар ва  ўз хутбалари ва ваъзлари билан мунофиқлар  юзидан ниқобни олиб ташлашгга муваффақ бўлдилар.

Иброҳим Раисий Эронда юз берган сўнгги тарбибсизликларга тўхталиб, сўнгги воқеаларда барча зўровон қудратга қарам оқимлар бор кучлари билан майдонга чиқдилар даллада бўлмаган шахслар эса миш-мишлар тарқатувчилар бўлиб, исломий жамиятни чалғитишга уриндилар деб  маълум қилди.

Эрон президенти  шунингдек  Исломий Эрон  Ислом Инқилоби олий раҳнамоси раҳбарлигида  ривожланиш ва тараққиёт сари йўлини давом эттираётгани баён этиб, бу ривожланишлар душманни ғазаблантирган ва душманларини Эрон ислом республикасига қарши душманларнинг барча ҳаракталари шармандаларча мағлуб бўлган деб эълон қилди.

Ёрлиқ