декабр 28, 2022 19:02 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Уммоннинг юқори мартабали амалдорлари билан маслаҳатлашди
    Эрон ТИВ раҳбари Уммоннинг юқори мартабали амалдорлари билан маслаҳатлашди

Эрон ТИВ раҳбари Уммон султонлик мактаби вазири бидан алоҳида учрашганида, томонларни қизиқтиргар масалалар юзасидан фикр алмашди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Масқатга сафар қилган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Уммон ТИВ раҳбари Сайид Бадр бин Ҳамад Албусаъидий билан учрашиб суҳбатлашди.

Абдуллоҳиён бугун эрталаб ҳам армия генерал Султон бин Муҳаммад Ал Нуъмоний, Уммон Султонлик мактаби вазири бидан уршаиб икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Эрон ТИВ раҳбари бундан олдин Эрон президентининг Уммон султонига Эронга ташриф буюриш учун расмий таклифномани ўз ичига олган ёзма мурожаатни тақдим этган эди.

Эрон ташқи ишлар вазири Уммон қироли билан учрашувда икки давлат ўртасида умумий манфаатларга эга бўлган масалаларни муҳокама қилди ва Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг Масқатга ташрифи давомида эрилишилган ютуқларни кўриб чиқб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги ҳамда икки давлат ўртасидаги келишувларни тўлиқ амалга оширишни таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, энергетика, туризм, транспорт ва бошқа соҳалардаги муносабатлар ва ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Уммон султони ҳам яқин орада Эронга ташриф буюриши ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада кенгайишига умид билдирди.

Ёрлиқ