Сайид Аббос Ароқчи Маскатда Уммон қироли билан учрашди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99342-Сайид_Аббос_Ароқчи_Маскатда_Уммон_қироли_билан_учрашди
Уммон қироли Ҳайсам бин Ториқ бугун /якшанба/ Маскатдаги Ал-Барака саройида Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчини қабул қилди.
(last modified 2026-04-26T14:29:20+00:00 )
апрел 26, 2026 17:38 Asia/Tashkent
  • Сайид Аббос Ароқчи Маскатда Уммон қироли билан учрашди
    Сайид Аббос Ароқчи Маскатда Уммон қироли билан учрашди

Уммон қироли Ҳайсам бин Ториқ бугун /якшанба/ Маскатдаги Ал-Барака саройида Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ароқчини қабул қилди.

Учрашувда томонлар минтақадаги сўнгги ўзгаришлар, воситачилик ва минтақадаги можароларга барҳам бериш учун қилинган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар ва Уммон подшоси Эрон томонининг бу ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.

Бин Ториқ, шунингдек, барқарор сиёсий ечимларга  эришиш ва бу инқирозларнинг минтақа халқлари учун оқибатларини бартараф этиш имкониятларини ошириш учун ушбу саъй-ҳаракатларни илгари суриш йўллари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Уммон қироли бундан кейин тинчлик асосларини мустаҳкамлаш бўйича муаммоларни ҳал қилишда мулоқот ва дипломатияга устувор аҳамият бериш муҳимлигини таъкидлади.Бу учрашувда Ароқчи, шунингдек, Уммоннинг мулоқот ва минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган  саъй –ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш борасидаги позициясини, айниқса минтақадаги мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда юқори баҳолади.