Кадхудоий: шаҳид Сулаймонийнинг террор этилиши бўйича айблов хулосаси якуний босқичга етмоқда
Шаҳид Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор этилгани ва шаҳид бўлиши бўйича махсус ҳуқуқий кузатув қўмитаси раиси ўз сўзларида шаҳид Сулаймонийнинг шаҳид этилиши бўйича айблов хулосаси якуний босқичга яқинлашаётганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор қилинган ва шаҳид этилиши бўйича махсус ҳуқуқий ва халқаро кузатув қўмитаси раиси Аббосали Кадхудоий Теҳронда шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳаракатларига асосланган бўлиб ўтган " Ғарбий Осиё минтақасида терроризм ва экстеримзга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган давра суҳбатида" АҚШ режими Сулаймонийга суиқасд уюштириш билан барча халқрао қонунларни бузди ва халқаро мажбуриятларни поймол қилди ва АҚШ содир этган жиноятлар халқаро миқёсидаги жиноят эди ва АҚШ бу жинояти билан катта қонунбузарлик қилди деб эълон қилди.
Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор қилингани ва шаҳид бўлиши билан боғлиқ ишнинг ҳуқуқий ва халқаро назорати бўйича махсус қўмита раҳбари шахслар ва халқаро шахсларнинг ҳуқуқи ва олий сиёсий ҳокимият сифатида ҳурмат қилиш халқаро бир қонундир ва унинг муқаддаслигини ҳурмат қилиш керак, лекин бу жиноят Ҳож Қосим Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларига қарши содир бўлди ва уларга сабаб бўлганлар эса жинятлари учун жазоланиши керак деб аниқлик киритди.
Аббосали Кадхудоий Ироқ расмийлари томонидан яхши ҳаракатлар қилинаётганини таъкидлаб, бу ҳаракатлар бу ишда яхши натижаларга оли келишига умид қиламиз деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январида Ироқ давлатининг расмий таклифига биноан Бағдодга сафар қилган Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жорий йилнинг аввалида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.