Эрон минтақада хавфсизлик ва тинчлик оролидир
(last modified Thu, 14 Jul 2016 14:36:21 GMT )
июл 14, 2016 19:36 Asia/Tashkent
  • Эрон минтақада хавфсизлик ва тинчлик оролидир

Эрон Ислом Жумҳурияти денгиз кучларининг қўмондони Эрон минтақада хавфсизлик ва тинчлик ороли эканлигини баён этди.

Эрон Ислом Жумҳурияти денгиз кучларининг қўмондони Эрон минтақада хавфсизлик ва тинчлик ороли эканлигини баён этди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Денгиз кучларининг қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий Муқаддас Қум шаҳрининг Дарвоза Рэй минтақасининг 128 шаҳидини хотирлаш маросимида Эрон атрофидаги мамлакатлар аҳолисининг аксарияти тирик қолишни орзу қилган бир шароитда бугунги кунда Эроннинг хавфсизлиги жаҳонда намуна эканлигини ва Эронда хавфсизлик ва тинчлик тўлиқ равишда ҳукмронлик қилаётганлигини қўшимча қилди.

Бу хавфсизлик Аллоҳга таваккал қилиш ва халққа ҳамма томонлама таяниш билан яратилган ва халқ саҳнада бўлмаса, қуролли кучлар ўзи бу хавфсизликни таъминлаш ва қийинчиликларни ҳал этишга қодир эмас, дея сўзларини давом эттирди адмирал Сайёрий.

У душманларнинг Эрон Ислом Жумҳуриятида хавф-хатар чиқариш учун ҳаракатларига ишора қилиб, бугунги кунда Ҳарам мудофаачилари шаҳидлари олд чизиғда Эрон Ислом Жумҳуриятининг хавфсизлигини таъминлаш билан машғул эканлигини ва душманлар Эроннинг хавфсизлигини бузишга қодир бўлмаслигини айтди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари "боримиз шаҳидлар қонининг баракати билан" деб буюрсалар, бу сўзнинг тушунчаси мамлакатимизнинг бу намунали хавфсизлигида янада маъно касб этади, дея изҳор этди Сайёрий.

Ёрлиқ