Январ 04, 2023 12:09 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати сохта Исроил режими вазирининг Ал-Ақсо масжидини ҳақорат қилганини қоралади
    Эрон давлати сохта Исроил режими вазирининг Ал-Ақсо масжидини ҳақорат қилганини қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби ноқонуний ва ирқчи сионистик режим вазирлар кабинети раисининг Масжид-ул ақсога нисбатан таҳқирларини кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ўз сўзларида ягона Қуддус Фаластиннинг доимий ва абадий пойтахи бўлиб Фаластиннинг муқаддас жойлари жумладан Ал-Ақсо масжидини ҳар қандай таҳқирлаш халқаро қоидаларини бузиш ва муслмонларнинг қадриятлари ва муқаддасликларини ҳақорат қишиш намунасидир ва албатта дунё мусулмонлари томонидан қаттиқ қораланади деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби,  шунингдек Фаластин халқининг сионист зулмкор тузумининг вазирлар кабинетининг жиноятлари ва провакацион ҳаракатларига қаршилик кўрсатилаётгани олқишлаб, Фаластин ва Қудси шариф озодлиги Ислом оламининг биринчи устувор вазифасидир ва Қуддусни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва сионистик ишғолчи режимининг тажовузкор ҳаракатларига  қарши туриш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш дунёнинг барча озод инсонлари, хусусан ислом миллати ва давтлатларининг бурчидир деб эълон қилди.

Канъоинй Чофий ўз сўзларида, халқаро ҳокимият  ва ташкилотлар, жумладан БМТда қонуний бурчаларини бажаришини сўраб, тажовузкор ва ирқчи сионистик режимни Фаластин халқи ва мусулмонлар муқаддас масканларига нисбатан тажовузкор ва шафқтсиз ҳаракталарини олдини олишга чақирди.

Сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири  Itamar Ben Gower, кеча  Benyamin Netanyaxu кабинетининг 5 йилдан сўнг биринчи вазири сифатида бу режим полицияси ҳамролигида Масжидул ул-ақсо ҳужум қилди.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгашидан сионистларнинг Масжид-ул -ақсога қилган ҳужумларини қоралаш ва тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришини талаб қилди.

Ёрлиқ