Инқилоб Раҳбари: замонавий Ғарб аёлларнинг қадр-қимматига қарши жиноят қилмоқда
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эрон ислом республикасининг аёллар мавзусида Ғарб мунофиқларининг давъоларига нисбатан тутган позициясига тўхталиб, замонавий Ғарб ва Ғарнинг декадент маданияти бу борада ҳаққатан ҳам айбдор ва аёлларнинг қадр-қиммати ва шарафига қарши жиноят содир этган деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идоралари матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий маданий, ижтимоий, илм-фан соҳаларида зиёли ва фаол юзлаб аёллар билан мулоқотида, " меҳнат майдони" ва "аёлларга нисбатан лаззат ва фароғат излаш" қарашларни Ғарбнинг айёллардан суиистеъмол қилишнинг икки асосий мақсади эканлигини баён этиб, Ғарбда аёллар эркинлиги масалаларни кўтаридан асосий мақсад, аёлларни арзон ишчи куч сифатида ишлатиш бўлгани ва уларни уйдан фабрикага судраб юбориш бўлганини қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида Ғарб давлатларининг расмий марказлари ҳам эълон қилаётган статтистик маълумотлар ва фактларга ишора қилиб, Ғарбнинг хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъвосини сўнги беадаблик сифатида баҳолаб, капиталистик тузумнинг гўё эркнлиги аёлларга нисбатан " асир ва ҳақорат" билан бир хил бўлиб, Ғарбдаги баъзи воқеаларни тилга олишдан ҳам уяласиз деб қайд этдилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Ғарбдаги оила аҳволини парчаланиб кетганини айтиб, бу хавф эса хайрихоҳ ва ислоҳотчи ғарблик мутафаккирларининг овозини кўтаришига олиб келди лекин Ғарбда аста-секин қулаши шу қадар кескинки уни тўхтаитш ёки тузатишнинг иложи йўқ деб маълум қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу мулоқотда ҳижобга қарши сўнгги ишларда кўплаб саъй-ҳаракатларга эътибор қаратиб, бу саъй-ҳаракатлар ва даъватларга ким қарши чиқди? албата худди аёллар қарши турдилар. Ёмон хаёлпарастлар эса ҳижобли аталувчи аёллар ҳижобни кашф этишидан умидвор бўлишса-да, аёллар буни қабул қилишмади ва реклама берувчилар ва агитация олиб борувчиларга қарши чиқишди деб таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳижобни шаръий зарурат эканлигига тўхталиб, шаръий зарурат эса ҳижобга яхши риоя қилмаганарни динсизликда ёки аксилинқилобдаа айбланишига сабаб бўлмаслиги керак деб буюрдилар.
Инқилоб Раҳбари Эрон Ислом республикасининг аёлларга хизматларии муҳим ва унутилмас мавзу эканлигини таъкидлаб, Инқилобдан олдин донишманд, тадқиқотчи ва илмий аёллар кам эди, аммо Инқилоб билимли аёлларнинг ошишига сабаб бўлди. Шундай қилиб талаба қизлар бир неча йилларда эркак талабалардан ошиб кетишди ва кўплаб аёллар фан ва техниканинг турли соҳаларида меҳнат қилмоқдалар деб аниқлик киритдилар.