Январ 05, 2023 11:28 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: маҳаллий сунъий йўлдош душманлар таҳдидларини зарарсизлантиради
    Эрон президенти: маҳаллий сунъий йўлдош душманлар таҳдидларини зарарсизлантиради

Эрон Ислом Республикакси президенти эронлик олимларнинг геоорбитага маҳаллий сунъий йўлдошни жойлаштириш миллий салоҳиятига эга бўлган ютуғини оммавий воситалари таҳдидлари ва душманларнинг санкцияларини зарарсизлантириш деб ҳисоблади.

Эрон телералиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  Коинот бўйича олий кенгаши йиғилиши космик саноатини мамлакат учун қувват яратувчи соҳалардаги бири сифатида атаб, маҳаллий мутахссисларини имкониятлари ва билимларидан фойдаланган ҳолда саноатни ривожлантириш учун бу борадаги миллий мақсадларни тўлиқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Иброҳим Раисий шунингдек космик саноатини мамлакат учун ўз фаолиятларини илмий ва тадқиқот эҳтиёжларини таъминлаш керак бўлган буюк капитал сифатида баҳолаб, бу соҳада сарф-харажатлар дунёда фойдаланиш иқтисодий ва тижорат сармоясидир деб изоҳлади.

Эрон президенти ўз сўзларида мамлакат космик саноатининг 10 йиллик истиқболларини шакллантириш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолаб, космик соҳадаги имкониятларни ошириш ва мамлакатда космик соҳасини ривожланитириш учун яратилган барча қулай шароитлардан фойдаланишни алоҳида маълум қилди.

Сайид Иброҳим Раисий сўзларининг бошқа қисимда, космик снаатида эришилган ютуқлардан мамнунлигини билдириб, бу соҳада эришилан ютуқларни Эрон Ислом республикасини яккаланиб қўйиш ва мамлакатни дунёдан ортда қолидиришга қаратилган санкциялар ва саъй-ҳаракатлар мувафақиятсизликка учраганинг исботидир деб айтди.

Эрон президенти Эрон космик кемани учириш технологиясига эришган кам сонли давлатлардан бири эканлигига тўхталиб, саъй-ҳаракатларнинг давом этиши ва геоорбитада маҳаллий сунъий йўлдошини ўрнатиш бўйича илмий имкониятларгага эришилиши билан душманларнинг Эронга қарши ОАВ  ва сунъий  йўлдош каналлари орқали таҳдид ва санкциялари самарасиз бўлади деб изоҳлади.

Ёрлиқ