Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти
(last modified Thu, 03 Nov 2016 07:23:52 GMT )
ноябр 03, 2016 12:23 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ўқувчилар ва талабалар билан учрашгандаги баёноти" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Америка қўшма штатларининг Теҳрондаги жосуслик уясининг эгаллаб олинган кунида минглаб ўқувчилар ва талабалар Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан учрашгани боришди. Американинг Теҳрондаги элчихонаси Исломий инқилобга қарши жосуслик ва фитна чиқарувчи марказга айланган эди. Шу боисдан, Имом Хумайни (ра)нинг издош талабалари 1979 йилда АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасини эгаллаб олишди ва ушбу кўрилган тадбирни жосуслик уясини қўлга киритиш деб аташди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайни (ра) томонидан жосуслик уясининг қўлга киритилишини иккинчи инқилоб дея тавсифлашини ёдга олиб шундай айтдиларки, ушбу тавсиф ва номлаш инқилобдан аввал ҳамда кейин Америка томонидан Эрон халқига қарши жирканч фитналарни амалга оширгани боис аталган. Негаки, Америка давлати Исломий инқилобни мағлуб этиш учун ўзининг бор куч имкониятини ишга соларди ва ушбу ишларни амалга ошириш учун расмий ёки норасмий тарзда саъй-ҳаракат қиларди. Бироқ, ўша даврдаги инқилобий ёшлар АҚШнинг жосуслик уясини эгаллаб олиш билан Американинг фитналарини барҳам беришди.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳижрий шамсий йил бўйича Обон ойининг 13-санасининг тарихий муноасабитига ишора қилиб, ушбу куннинг энг машҳур ҳодисаларидан бири деб Американинг жосуслик уясининг қўлга киритилишини айтдилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу кун дарҳақиқат мўмин, инқилобий ва ташаббускор ёшлар куни бўлиб, улар ўзларининг ҳаракатлари билан жосуслик уясини эгаллаб олиб, душманни ҳар қандай ҳаракатини тийиб қўйишди. Имом Хумайни (ра)нинг издошлари бўлмиш талабалар жосуслик уясини эгаллаб олишганидан кейин муҳим ҳужжатларни қўлга киритишди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари талабалар томонидан Америка элчихонасида қўлга киритилган ҳужжатлар ҳақида шундай айтдиларки, ушбу ҳужжатлар Американинг Эрон миллатига қарши душманлигини ва ғаламизликларини ошкор этди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Американинг жосуслик уясининг эгаллаб олинганининг қонунийлик жиҳатлари ҳақида шундай айтдиларки, ҳижрий шамсий 1358 йил Обон ойининг 13-санасида Американинг жосуслик уясининг қўлга киритилиши, кўп нарсани талаб қиладиган қудратли давлатларнинг душманлик қилишлари ва фитна чиқаришлари табиий ҳол эди. Негаки, улар Эронни кўп йиллар давомида ўзларининг мулклари деб билишар эди. Ҳамда Эрон халқининг бойликларини ва табиий манбаларини талон тарож қилишар эди. Аммо Исломий инқилоб ғалабасидан кейин Эрон уларнинг қўлидан чиқиб кетди.

     Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, руҳият ва инқилобий тафаккур, тегишли чора-тадбирларни кўришда шижоатли бўлиш, узоқни кўра билиш, ташаббускорлик, келажакка умид билан қараш, душмандан қўрқмаслик ва таслим бўлмаслик хислатлари мамлакатдаги муаммоларни ҳал қила олади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмо Хоманаий ҳазратлари чоршанба куни бутунжаҳон мустабидларига қарши курашиш миллий куни ва ўқувчилар куни бўлмиш Обон ойининг 13 санаси арафасида, талабалар ва ўқувчилар билан учрашганларида Имом Хумайни (ра)нинг ва халқнинг Америка қаршисида қатъиятли бўлишга чорлаган мантиқи ва ҳақиқатини бузиб кўрсатиш учун айрим хатарли уринишлар ва ҳаракатлар ҳақида ҳам огоҳлантирдилар. Негаки, душман ёш авлоднинг зеҳнига мамлакат муаммоларини ҳал этиш учун Америка билан музокара ўтказиш ва муросага келиш деган фикрларни сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг АҚШ жосуслик уясининг эгаллаб олиниш кунидаги баёноти асосан Американинг Эрон ислом жумуҳурияти билан душманлиги ва ишончсизлиги ҳамда берган ваъдасига амал қилмаслигига қаратилган эди. Америка тузумининг Эрон ислом жумҳуриятига нисбатан моҳияти бундан 38 йил олдинги позициясини ўзгартирмаган.

      Агар АҚШ бироз бўлсада қулай фурсат топса, ўша заҳотиёқ Эронга зарба беришни бошлайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари душман ҳақида билдирган нутқи давомида шунда айтдиларки, Америка давлатининг яккаҳукмронликка қаратилган сиёсати кўп нарсани талаб қилишга асосланган бўлиб, узоқ йиллар давомида жаҳоннинг турли нуқталарида айниқса, Осиёнинг Ғарбида ва инқилобдан олдинги даврда Эронда ҳам ушбу сиёсатни юритти. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нуқтаи назарига кўра, агар инқилоб йилларининг аввалги ойларида бироз бўлсада ғафлатда қолиш ҳолатлари бўлганида ва агар Имом Хумайни (ра) Американинг қаршисида қатъиятли билан турмаганида эди, эшикдан қувилган душман яна деразадан қайтиб кирар эди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Имом Хумайни (ра)нинг Америка қаршисида қатъият билан туришларининг далилларидан бири деб, инсоний қадриятларни ҳимоя қилиш дея атадилар ва шундай таъкидладиларки, АҚШ тизими инсоний қадриятлардан анча йироқдадир. Имом Хумайни (ра) айтганларидек, ҳар қанча фарёдлариз бўлса, ушбу фарёдларизни Америкага қаратийлар яъни инсоний қадриятларга умуман тўғри келмайдиган Америка давлати ва тузумига ўлим дея баралла айтилар.     

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.