Ташқи ишлар вазирининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан телефон орқали мулоқоти
(last modified Fri, 06 Jan 2023 08:30:38 GMT )
Январ 06, 2023 13:30 Asia/Tashkent
  • Ташқи ишлар вазирининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан телефон орқали мулоқоти
    Ташқи ишлар вазирининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан телефон орқали мулоқоти

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири доктор Амир Абдуллоҳиён Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа билан Ислом олами, жумладан, Фаластин, Яман, Афғонистондаги сўнгги воқеалар юзасидан суҳбатлашди ва фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар вазири ушбу суҳбатда Бош котибнинг Фаластин масаласидаги позициялари ҳамда ушбу ташкилотнинг минтақа ва Ислом оламида тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ислом Жумҳурияти дипломатик хизмати раҳбари Ислом ҳамкорлик ташкилоти элчиларининг Фаластин масаласига бағишланган учрашувини қўллаб-қувватлар экан, Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва сионистик режимнинг Ал-Ақсо масжидидаги жиноятларини тергов қилиш бўйича Ислом давлатларининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги маслаҳатлашувлар бўйича йиғилиш ўтказилишини олқишлади. 

Амир Абдуллаҳиён шунингдек, Яманда ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва давом эттиришни қўллаб-қувватлади ва инсоний қамални  тўлиқ бекор қилинишини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Афғонистондаги сўнгги қотиллик ва террор жиноятларини қоралаб, афғон халқининг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериш учун ислом давлатлари ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини кучайтиришга чақирди.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳо ҳам Фаластин масаласини ушбу ташкилот ва ислом оламининг асосий устувор йўналиши деб ҳисоблади. У Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳар доим Фаластин тарафдори бўлиб келганини ва йирик исломий давлатлар кўмагида Фаластин ва Муқаддас шаҳарни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу мамлакат халқининг қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқариш бўйича турли ташаббусларни давом эттиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Ҳусайн Иброҳим Таҳо ҳам Афғонистондаги жирканч террорчилик ҳаракатларини қоралаб, буни мусулмонлар ўртасида бўлиниш яратишга уриниш деб баҳолади.

  Унинг қўшимча қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг барча саъй-ҳаракатлари ислом оламида тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш ҳамда ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга қаратилган.