Эрон парламенти раиси: Озарбойжон республикаси чегарасида ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилмаймиз
(last modified 2023-01-10T06:50:24+00:00 )
Январ 10, 2023 11:50 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси: Озарбойжон республикаси чегарасида ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилмаймиз
    Эрон парламенти раиси: Озарбойжон республикаси чегарасида ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилмаймиз

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Эрон ва Озарбойжон республикаси минтақавий ва глобал майдонда яхши муносабатларга эга бўлишига умид билдириб, биз чегарадаги ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилмаймиз деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Озарбойжон Республикаси Миллий Ассамблеяси раиси Соҳиба Ғаффорова  Осиё Ассамблеяси йиғилиши доирасида бу йиғилишда қатнашиш учун Туркияга ташриф буюрган Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф билан учрашиб мулоқот қилди.

Муаммдабоқир Қолибоф бу учрашувда Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги турли сиёсий, иқтисодий ва парламентар соҳаларидаги алоқаларнинг аҳамиятига эътибор қаратиб қўшни давлат Озарбойжон республикасида Эрон учун алоҳида шарт-шароит мавжуд бўлиб икки томонлама минтақалардан ташқари парламент алоқалари имконияти ҳам муносабатларда жиддий рол ўйнаши мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон парламент раиси шунингдек минтақавий ва глобал миқёсда бир-биримиз билан яхши муносабатларга эга бўлишимиз мумкин ва минтақа давлатлари қанчалик яқин бўлса, минтақа учун шунчалик яхши ва минтақадан ташқари давлатларни бу соҳада аралашишларига йўл қўймаслик керак деб аниқлик киритди.

Муҳамадбоқир Қолибоф  биз чегарада ҳеч қандай геосиёсий ўзгаришларни қабул қилмаймиз деб таъкидладилар. У шунингдек  Озарбойжон ресубликасини билан муносабатларни ривожлантириш борасида аниқ позициямиз бор ва биз Боку давлати билан савдо ва транзит алмашинувини ривожлантиришга тайёрмиз деб қайд этди.

 Слоҳиба Ғаффорова  Эрон парламент раиси билан учрашувидан мамнунлигини билдириб, мен Эрон Ислом Республикаси билан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилишга чақириб, мен мамлакатингизга кўп маротаба ташриф буюргамман ва сизни Озарбойжон республикасига ташриф буюришингизга таклиф қиламан деб айтди.

У ўз сўзларида, икки давлатни яқинлаштирадиган масала география ва чегара яқинлиги эмас, балки иккиларимиз ҳам мусулмон эканигимиздир ва Эроннинг катта озчиликлаи ҳам   озарий тилида сўзлашувчилардир деб маълум қилди.

Ёрлиқ