Эронда яна Моссад жосуслик ташкилотининг 13 нафар жосуслари қўлга олинди
Эрон Хавфсизлик вазирлиги сионистик режимнинг Моссад жосуслик ташкилотининг 6 та гуруҳини аниқлаб бу айғоқчи -террорчи ташкилотнинг 13 нафар ёлланма ходимларини қўлга олганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Хавфсизлик вазирлиги 22 декабрь Моссад террорчи жосуслик ташкилотининг 4 оператив гуруҳига уюштирилган ҳужумни шарҳлаб, хавфсизлик кучлари кечаю кундуз ҳаракатлари билан аниқланган жосуслик гуруҳлар сони 6 тага етгани маълум қилди.
Эрон Хавфсизлик вазирлиги баёнотида келтирилишича, Эроннинг Теҳрон, Исфаҳон, Язд, Ғарбий Озарбойжон ва Гулистон вилоятларида Моссад жосуслик ташкилотининг 23 нафар оператив ва ёрдамчи унсурлар аниқланди ва улар мамлакат ичкарисида бўлган 13 нафар аъзоларини қўлга олиниб уларнинг турли оператив жиҳозлари ҳам мусодара қилинган.
"Сирус" лақабли бу тармоқ раиси Европа давлатларидан бирида қолиб Инстаграмм ва Ватсап ижтимоий тармоқлари орқали мамлакат ичидаги оператив элементларни аниқлаб улар билан алоқа ўрнатган деб келтирилган Эрон Хавфсизлик вазирлиги маълумотида.
Эрон Хавфсизлик вазирлиги шунингдек сўнгги маълумотларга биноан, террорчи жосуслик ташкилоти " Моссад" сўнгги пайтларда Эроннинг айрим ҳудудларида рўй берган тартибсизликлардан фойдаланиб, бир ҳарбий амалдорни террор қилиш ва мамлакатнинг йирик шаҳарларида бир қанча қўпорувчичлик амалиётларни ўтказиш мақсадида катта ҳажмдаги портловчи моддаларни жанубий денгиз чегараларидан ўтказмоқчи эди аммо Эрон кучларининг ўз вавтида ва оператив ҳаракталари билан бу жосуслик ташкилотнинг элементлари аниқланди ва уларга жиддий зарба етказилди.