Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирининг Африка қитъасига турнеси
июл 24, 2016 18:13 Asia/Tashkent
Эрон Ташқи ишлар вазири Нигерияга сафар қилди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири Африка қитъасига турнеси доирасида Нигерияга сафар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифга бу сафарда сиёсий ва иқтисодий делегация ҳамроҳлик қилмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазири Нигерия, Гана, Гвинея ва Молига сафари доирасида бу мамлакатларнинг олий мартабали масъуллари билан учрашиб музокара ўтказиши кутилмоқда.
Зариф шунингдек, бу тўрт мамлакатда иқтисодий фаоллар ва бизнес доиралари билан учрашувларда иштирок этиб, сўз юритиши кутилмоқда.