Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: душманнинг кенг қамровли режаси барбод бўлди
-
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси: душманнинг кенг қамровли режаси барбод бўлди
Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазрат Фотима Заҳро /с.а/ таваллудларининг қутлуғ саналари муносабати билан Аҳл Байт /а.с/ маддоҳлари ва шоирлари йиғилишида душманнинг ҳар томонлама режаси барбод бўлди, чунки уларнинг ҳисоб- китоблари нотўғри эди деб таъкидлади.
Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бир гуруҳ Аҳл Байт /а.с/ маддоҳлари тўпламида Сиддиқаи Кубро /Фотима Заҳро/ ҳазратларининг муҳаббат ва ихосларини шахсий ва жамокат ишларидаги жуда самарали эканлигини таъкидлаб, маддоҳлик ва мадҳ, шиа мероси ва гўзал овоз, яхши шеър, мос қўшиқ ва оҳанг, олижаноб мазмун уйғунлигидан яратилган мураккаб санъат бўлиб бошқа қимматли диний матнлар каби унинг барча унсурлари гўзал бўлиши керак деб эслатдилир.
Инқилоб раҳбари бу учрашувда душман бир мамлакатни бузиш ва вайрон қилиш учун барча зарур омиллардан фойдаланаганини баён этиб, хавфсизлик омили, айғоқчи гуруҳларнинг кириб келиши, турли тарғибот усуллари ва йўллари билан дунёда зўравон қудратларнинг эронофобиясининг ғалаёни, ўзлари билан баъзи ички унсурларни олиб келиши,этник, динй ва сиёсий ва шахсий мотивларни қўзғатиш кенг қамроли таблиғотлар бир неча ойдан бери бошлаган душманликнинг бошқа омилари эди деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кузатувчи сифатида мен қалбимда ҳатто душманниг яхши режаларини " мақтадим" чунки улар ҳама нарсини ўз ўрнида ва ўлчовида берган эди, аммо бошқа мамлакатларда ҳам самарали бўлган бу режага қармай, уларнинг ҳисоб-китоби нотўғри бўлгани учун муқафаққият қозона олмади деб қайд этдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек душманлар Эрон халқи иқтисодий муаммолар сабаб уларнинг қўпорувчилик ва сепаратизмини қўллаб-қувватлайди деб ўйлаган эдилар.
Ул Ҳазрат сўзларининг бошқа қисмида, қўшимча қилиб айтдиларки, душманлар беҳаё сўзлар, ёмон гаплар, турли хил сўкинишлар билан мамлакат амалдорларини пассив қилиб майдондан четлаштириш мумкин. Васваса ва шов-шув билан мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари ўртасида келишмовчилик келтириб чиқариш мумкин. АҚШнинг қайсидир ёлланма давлатнинг нефт долларлари билан Эрон Ислом Республикасининг иродасига таъсир ўтказа олишимиз мумкин деб ўйлашгандилар
Инқилоб раҳбари бу учрашувда душманлар баъзи сотқин унсурларни ўзга юртдан паноҳ излашга ундаб, Эронга қарши таблиғот олиб бориб Эрон ёшлари ҳафсаласи пир бўлади деб ўйлаганди аммо улар хато қилдилар ва ҳеч ким уларга эътибор бермади деб аниқлик киритдилар.
Душман 40 йил давомида Эрон Ислмо Республикасига қарши ҳар томонлама ҳаракат қилди аммо ҳисоб-китоблари нотўғри бўлгани учун ҳозиргача мувафаққитяисзликка учрадилар келажакда ҳам албатта мувафақиятсизликка учрайдилар деб маълум қилдилар.
Ул Зот ўз сўзўларида душманнинг нотўғри ҳисоб-китоблари бизни эътибордан четда қолдирмаслги керак ва биз ҳам эҳтиёт бўлишимиз керак.Бепарволик, такаббур билан ишлар тугади демаслигимиз зарур. Миллатни сақлайдиган омил-умид ва миллий бирдамлик эканлигини унутмаслигимиз керак кдеб хулоса қилдилар.