Январ 19, 2023 14:09 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Эрон -Евроосиё Иттифоқи транспорт коридорини яратишни таклиф қилди
    Эрон давлати Эрон -Евроосиё Иттифоқи транспорт коридорини яратишни таклиф қилди

Эрон ТИВ раҳбарининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Эрон-Евроосиё Иттифоқи транспорт йўлаги ва темир йўл, атвомобил ва денгиз йўлларини ташкил этишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроон ТИВ раҳбари ўринбосари Меҳди Сафарий кеча Теҳрон шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи савдо вазири Андрей Слепанов билан учрашувида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Меҳди Сафарий шунингдек,  Астрахан-Анзали/ Амиробод -Актау -Анзали/ денгиз йўллари ҳамда Амиробод ва ва Қирғизистон-Қозоғистон-Сарахс/ Инчабрун-Россия-Қозоғистон-Сарахс/ Инчабрун, Россия-Астар-Рашт ва Арманистон-Эрон темир йўлларига тўхталиб, Эрон ва Евроосиё иттифоқи транспорт йўлаги ва темир йўл, автомобил ва дениз йўлларини яратишга урғу берди.

Эрон ТИВ раҳбарининг ушбу ўринбосари, ўз сўзларида озиқ-овақат, энергия хавфсизлиги, пул, банк ва туризм каби ҳамкорилкларниг бошқа соҳаларини ҳам эслатиб ўтиб, Эрон бу соҳаларда Иттифоқ билан ҳамкорлик ва алоқларни кучайтиришга тайёрлигини эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Эрон ва Евроосиё Иттифоқига аъзо 5 давлат ўртасида эркин савдо ҳудуди ташкил этилишини муносабатлар ривожидаги бурилиш нуқтаси сифатида баҳолаб, музокаралар якунланиши ва 6 давлат парламентларининг маъқулланиши билан эркин савдо имкон қадар тезроқ амалга ошади деб таъкидлади.

Евроосиё Иттифоқи савдо вазири ҳам  бу Иттифоқ ва Эрон Ислом республикаси ўртасида эркин савдо келишуви бўйича музокаралар хусусида ҳисобот бериб Эрон билан ҳамкорилк яхшиланишига умид билдирди.

Ёрлиқ