Исломий Эроннинг барча минтақалари ва нуқталарида 13 обон куни кенг нишонланди
Эрон ислом жумҳуриятининг турли вилоятлари ва минтақаларида 13 обон санаси яъни мустабид тузумларга қарши кураш куни ва 1979 чи йилнинг ноябрида Теҳрондаги АҚШ жосуслик уясини тасхир этилганлиги йиллигига бағишланган маросимлар ўтказилиб бу сана кенг нишонланди.
Бугун бутун Эрон фуқаролари Теҳрон ва Эроннинг бошқа буюк шаҳарлари жумладан Исфаҳон, Табриз, Кирмоншоҳ, Зоҳидон ва Аҳвоз шаҳарларида " Америка юқолсин" ва " "Сионистик режимга ўлим" каби шиорлари билан АҚШ ва сионистик режимнинг инсониятга қарши қаратилган сиёсатларини маҳкум этиб зўравон қудратларога нисбатан нафратланиш изҳор этдилар.
Талабалар ва ўқитувчилар ташкилотлари ушбу куча намойшларда чиқарган алоҳида баёнотлари билан халқаро зўравонн қудратлар билан ярашиш мумкин эмаслигини таъкидлаб дунё халқларини мустақиллик ва эркинликка эриша олишларигача АҚШ ва бошқа зўравон қудратларга қарши курашни давом эттиришни эълон этдилар.
Эрон ислом жумҳурияти Исломий Инқилоб соқичлар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари генерал Ҳусейн Саломий Теҳронда 13 обон марсиомларида сўзлаган нутқида, 1979 чи йили Теҳрондаги АҚШ уясига барҳам берилиши нафақат Эронда АҚШнинг ёвуз сиёсталарини нобуд бўлиши балки инсоният ҳаётининг тарихида рақибсиз бир буюк қудрат деган асоссиз иддаоларни ҳам фош этиб берди деб таъкидлади.
Генарал Саломий ўз сўзларида бугунги кунда АҚШ давлатининг билвосита дахолатлари билан дунёнинг турли бурчакларида миллионлаб одамларни қурбон бўлаётганига тўхталиб, бутун ислом оламида уруш оловини ёққан терористларнинг асли ватани ҳам Америкадир деб эълон қилди.