Сионистик режим Ғарбий Соҳилни бошқа Ғазога айлантирмоқчи
-
Сионистик режим Ғарбий Соҳилни бошқа Ғазога айлантирмоқчи
Британия нашри олиб борган текширувларга асосан сионистик режим Ғазо сепктрига қарши амлага оширган тактикадан фойдаланиб, Ғарбий Соҳилда ҳарбий тажовузини кенгайтиришга интилмоқда.
Британияда босиладиган “Financial Times” газетаси ўз хабарида сионистик режим Ғарбий Соҳилга қарши ҳужумлари кўлами ва хилма-хиллигини кенгайтириб учувчисиз учоқлар ҳужумлари, танклар жойлаштириш ва минтақага қарши кенг кўламли ҳужумларини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаганини таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу газета ўз ҳисоботида сионистик режим кўчманчиларининг фаластинликларга қарши зўравонлик ва ҳужумлари авж олаётгани сабабли, Ғарбий Соҳил " Ғазога ўхшаш" бўлиш хавфи остида эканлиги қайд этилган. Файнаншел таймс маълумотига биноан, сўнгги 18 ой ичида сионистик режим ҳарбийлари Ғазога қарши қайта-қайта қўлланилан, аммо ҳарбий Соҳилда йиллар давомида қўлланилмаган тактика ва қуроллардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Бу ҳолат ёрдам гуруҳлари ва инсон ҳуқуқлари кузатувичларини Ғарбий Соҳил бошқа Ғазога айланиш арафасида эканлигидан огоҳлантиришга сабаб бўлди.БМТ инсонпарварлик мувофиқлаштирувчи идорага кўра, сионистик режим кучлари 2023-йил 7-октябрдан бери Ғарбий Соҳилда 900 дан ортиқ фаластинликни ўлдирди. Бу эса 2023 ва 2024-йилларни минтақадаги фаластинликлар учун энг ҳалокатли йилларга айлантирди. Сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилдаги амалиётлари рекорд миқдордаги фаластинпик шаҳидларга сабаб бўлишидан ташқари, катта миқдордаги йўллар ва уйларнинг вайрон бўлишига, минглаб одамларнинг кўчирилишига ва 3,3 миллиондан ортиқ фаластинликларнинг ҳаётига путур етказган кенг кўламли чекловларга олиб келди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича идораси режимнинг кескинликни пасайтириш зонаси бўлган Ғарбий Соҳилдаги ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зид эканини очиқ -ойдин баён қилди.