Январ 22, 2023 12:35 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Ислом Инқилоби соқчилар корпуси минтақада террорчилар ёвузлигини йўқ қилди
    Иброҳим Раисий: Ислом Инқилоби соқчилар корпуси минтақада террорчилар ёвузлигини йўқ қилди

Эрон президенти Европарламентнинг Ислом Инқилби соқчилар корпусига қарши қарорига ишора қилиб, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси террорчиларга қарши курашди ва уларнинг минтақадаги ёвузликларини олдини олди деб изоҳлади.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Иброҳим Раисий бугун  парламентда ҳижрий-шамсий  1402- йилги мамлакат бюджетининг умумий кўриб чиқиш йиғилишда, ҳеч бир армия ва ҳеч бир қуролли куч Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси каби терроризмга қарши дуч келгани йўқ  ва ушбу корпус дек минтақадаги терорчиларни илдизидан йзқ қилгани ҳам йўқ деб айтди.

Раисий сўзларининг бошқа қисмида, минтақа давлатлари қўшинлари ҳам минтақадаги юқори амалдорар ҳам терроризмга қарши курашда Ислом Инқилоби соқчилар копусинингетакчи рол ўйнаганини тан олган деб қайд этди.

Эрон Ислом республикаси шунингдек агар Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг саъй -ҳаракатлари бўлмаганида ҳозир Эрон ва Ғарбий Осиё минтақасидаги вазиятда бошқача бўлган эди деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдириб  ана шу қудратли армияни айбловчии бўлганларнинг уринишлари аср ҳисоб-китоби каби барбод бўлишга маҳкум деб қўшимча қилди.

Эрон президенти мамлакат вазиятини тушунтириб 4 фоизлик иқтисодий ўсишига эришиш ҳукуматнинг жорий йилда эришган ютуқлардан ири эканлиги ва бу сиёсат кейинги йиллар ҳам давом этишини таъкидлади.

Ёрлиқ