Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланади
(last modified Mon, 23 Jan 2023 07:51:20 GMT )
Январ 23, 2023 12:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланади
    Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномаси имзоланади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи савдо вазири Андрей Слепнев яқин орада бу иттифоқ ва Эрон Ислом республикаси ўртасида эркин савдо шарномаси тузилишини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Слепнев бу иттифоқ ва Эрон ўртасидаи яқинда бўлиб ўтган музкалрани баъзи муаммоларни ҳал қилиш учун жуда муҳим сифатида баҳолаб, яқин келажакда бу шартнома имзоланишига ишончимиз комил деб қўшимча қилди.

Евроосиё иқтисодий Иттифоқининг савдо вазири бу музокараларнинг Эрон билан ҳамкорлик ривожининг юқори диамикасига таъсирига тўхталиб, бу музокараларнинг асосий кун тартиби Эрон билан Евроосиёга аъзо давлатлар, хусусан Россия ўртасидаи савдода божхона тўловларни бекор қилиш бўлди деб изоҳлади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи комиссияси ҳам ўз баёнотида  ўтган ҳафта Теҳрон шаҳрида  бўлиб ўтган музокарада, томонлар  ўртасида бўлажак келишув бўйича ўзаро англашув имзолагани ва Эрондан саноат, тоғ-кон  ва савдо вазири ўринбосари Алиризо Паймонпок бошчилигидаги делегация ва Слепнев бошчилигда Евроосиё Иттифоқи делегацияси билан музокара олиб борган деб таъкидлади.

Баёнотга асосан Евроосиё ва Эрон ўртасидаги товра айирбошлаш  2021-йил охирида 74 фоизга, ўтган йилнинг 10 ойида эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан яна 25 фоизга ошган.

2021-йил декбарь ойида Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши Евроосиё ва Эрон ўртасида эркин савдо зоннасини ташкил этиш бўйича вақтинчлик келишув протоколи лойиҳасини маъқуллаган эди.