Январ 25, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Искандар Мумений: Эрон йилида гиёҳванд моддаларга қарши курашда бир миллиард доллар сарфламоқда
    Искандар Мумений: Эрон йилида гиёҳванд моддаларга қарши курашда бир миллиард доллар сарфламоқда

Эроннинг наркотикларга қарши кураш штаб бош котиби гиёҳванд моддаларга қарши курашда бир миллиард доллар сарфланиши Эрон ва ҳукумат ва халқининг елкасига тушмоқда деб айтди.

Халқаро муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоботларига биноан гиёҳванд моддаларни топишининг қариб 92 фоизи Эрон ислом республикаси ҳиссасига тўғри келади.

Эроннинг Наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси бош котиби Искандар Мумений ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида, халқаро ҳамжамият Эрон Ислом Республикасининг наркотик моддалар савдосига қарши курашда қўллаб-қувватлаши зарурлигини баён этиб, Эрон давлати ҳар йили гиёҳвандликка қарши кураш учун 700 миллиондан 1 миллиард долларгача маблағ сарфламоқда деб қўшимча қилди.

Мумений шунингдек наркотик моддалага қарши кураш соҳасидаги молиявий юклари муҳим қисми чегарани тўсиқ қўйиш, контарабандага қарши курашиш, гиёҳвандлик воситалари транзитини аниқлаш ва назорат қилиш, талабни камайтириш, даволаш, зарарни камайтириш ва реабилитация қилишдан иборат ва бугунгача халқаро ташкилотлардан ҳеч қандай ёрдам олмаганимиз йўқ деб аниқлик киритди.

Эроннинг наркотикага қарши кураш бошқармаси бош котиби Эрон давлати БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) билан ҳамкорлик қилишига ишора қилиб,  Эрон БМТнинг гиёҳванд моддаларга қарши кураш соҳасидаги асосий ҳамкори ҳисобланади ва БМТ Эронга бу соҳадаги ҳаракатлари учун бир неча бор миннатдорчилик билдирган  деб эълон қилди.

Эроннинг ушбу расмийси Халқаро ҳамжамият Эроннинг ҳаракатларини олишига қарамай, БМТ ва донор давлатлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам Эрон ҳаракатлари ҳажмига мутаносиб эмас деб қайд этди.

Мумений ўз сўзларида Эроннинг гиёҳванд моддалар билан оптимал қарама-қаршилик жараёнидаги энг муҳим муаммоси ҳам мамлакатнинг   энг йирик опиум ишлаб чиқарувчи Афғонистон ёнида жойлашгани билан боғлиқ деб таъкидлади.

Ёрлиқ