Абдуллоҳиён ва Байрамов Озарбойжон республикаси элчихонасига қуролли ҳужумнинг кўлами ҳақида суҳбатлашди
(last modified Sat, 28 Jan 2023 06:36:03 GMT )
Январ 28, 2023 11:36 Asia/Tashkent
  • Абдуллоҳиён ва Байрамов Озарбойжон республикаси элчихонасига қуролли ҳужумнинг кўлами ҳақида суҳбатлашди
    Абдуллоҳиён ва Байрамов Озарбойжон республикаси элчихонасига қуролли ҳужумнинг кўлами ҳақида суҳбатлашди

Эрон Ислом Республикаси ва Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбарлари Озарбойжон республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумнинг кўлами ҳақида телефон орқали суҳбатлашди.

Кеча Озарбойжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумда элчихонани қўриқлаш масъули  ҳалок бўлди ва яна икки  ходими яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён кеча тушдан кейин Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан телефон орқали суҳатида  бу ҳодисани қоралаб, афсус , тасаллият ва ҳамдардлик билдириб, икки мамлакат душманларини  бу ҳодисани суиистеъмол қилиаётганига тўхталиб, бу воқеа икки давлат муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслигиз керак деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари воқеанинг турли жиҳатиларини ойдинлаштириш учун икки давлат хавфсизлик муассасалари бир-бирлари билан  ҳамкорликда муаммони кузаиб тергов қилишларини таклиф қилди.

Телефон орқали суҳбатда, Амир Абдуллоҳиён ҳам Эрон  Ислом Республикаси президенти Саймд Иброҳим Раисийнинг Озарбойжон республикаси президенти  Илҳом Алиевга, ҳукуматига, халқига ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик сўзларини ҳам етказди.

Озарбойжон Республикаси ТИВ шунингдек Эрон Ислом Республикаси президенти ва ТИВга ҳамдардик билдиргани ва ҳамдардлик мактуби учун миннатдорчилик билдириб, Эрон ТИВ раҳбарининг воқеа ўлчовларини аниқлаштириш учун икки давлат хавфсизлик ва суд муассасалари ўртасида ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича таклифини олқишлади.

Ҳусейн Абдуллоҳиён кеча Тажриш шифохонаси раиси ва Озарбойжон Республикаси элчиси билан бирга Озарбойжон Республикасига қилинган ҳужумда жароҳатланганлани  бориб кўрганидан кейин журналитстлар билан бўли ўтган матбуот анжуманида ҳам иштирок этди.

Анжуманда Эрон ТИВ раҳбари бу воқеа бошидан буён президенти ҳуқуқйи, суд ва хавфсизликни кузатиш бўйича махсус буйруқ чиқаргани айтиб, ҳужумчининг фақат шахсий мақсади бўлгани ва тегишли бўлимлар бу масалани кузатиб бормоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ