Украинанинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили  Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
(last modified Mon, 30 Jan 2023 13:04:04 GMT )
Январ 30, 2023 18:04 Asia/Tashkent
  • Украинанинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили  Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    Украинанинг Теҳрондаги муваққат ишлар вакили  Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Украина Президенти маслаҳатчисининг интервенцион ва кескинликни қўзғатувчи баёнотлари ва бу мамлакатнинг Исфаҳондаги Мудофаа вазирлигининг устахоналар мажмуасига ҳужумда иштирок этишини сўзсиз қабул қилганидан сўнг, Украина вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг баёнотлари ва бу давлатнинг Исфаҳондаги Мудофаа вазирлигининг устахоналар мажмуасига ҳужумда иштирок этишини сўзсиз қабул қилганидан сўнг, Украина вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Кеча (якшанба) Украина президентининг маслаҳатчиси ўзининг Тwиттеръдаги шахсий саҳифасида пост эълон қилиб, сионистик режимнинг сиёсий ва медиа доиралари таклиф қилганига ўхшаш ғазабнок ёндашувни қўллаган ҳолда, Киевнинг Эрон Мудофаа вазирлигининг Исфаҳондаги устахона мажмуасига қарши ҳаракатдаги иштирокини эълон қилди.

Эрон Мудофаа ва Қуролли Кучларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги шанба куни кечқурун Исфаҳондаги Мудофаа вазирлигининг устахоналардан бирига майда дронлар томонидан муваффақиятсиз ҳужум қилингани, улардан бири комплекснинг ҳаво ҳужумидан мудофаа, яна иккитаси мудофаа тузоқларига тушиб, портлагани ҳақида хабар берди. 

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украина президенти маслаҳатчиси Михайло Подолякнинг интервенцион баёнотлари ва бу давлатнинг Исфаҳондаги Мудофаа вазирлигининг устахона мажмуасига ҳужумда иштирок этишини сўзсиз қабул қилганидан сўнг, украиналик дипломат Подолякнинг даъволарини тушунтириш учун Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Ҳозирча ҳеч бир украиналик расмий Подолякнинг баёнотини тасдиқламади ёки рад этмади.