Эрон Ислом Иниқлобининг Фажр даҳаси бошланди
(last modified Wed, 01 Feb 2023 05:46:34 GMT )
феврал 01, 2023 10:46 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Иниқлобининг Фажр даҳаси бошланди
    Эрон Ислом Иниқлобининг Фажр даҳаси бошланди

Бугун чоршанба ҳижрий -шамсий 1401 йил баҳман ойининг 12 чиси, милодий ҳисоб билан 2023 йил февраль ойнинг 1 куни Эрон ислом жумҳуриятида Фажр муборак даҳасининг бошланишидир.

Бундан роса 44 йил илгари Эрон Ислом республикасининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин халқнинг қизғин кутиб олиниши ўртасида 1979 чи йилнинг 1-чи февралида қайтиб Эронга келишганди.

  12 баҳман  - милодий ҳисоб билан 1 февралда  Эрон ислом жумҳуриятиннг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин  Эрон халқини қизқин тўплами ва кутиб олишлари билан исломий Эронга қайтиб келишганди.

Имом Хумайнийни Эронга киришганининг 10 кунидан кейин  яъни ҳижрий шамсий 1357 чи йилнинг 22 баҳман кунида  Эронда буюк ва шукуҳли Ислом Инқилоби ғалаба қозонганди.

Шу сабабли  12 баҳман куни / 31 январь/ ёки Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга қайтиб келгани санадан 22 баҳман- Эронда Ислом Инқилобини ғалаба қозонган кунигача  Фажр даҳаси деб номланган.

Кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом Республикаси асосчиси Ҳазрат Имом Имом Хумайний /р.а/ нинг муқаддас зиёратгоҳига ташриф буюриб, Имом Хумайний /р.а/ хотирасини улуғладилар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  Гулзори Шуҳадо яъне шаҳидар мозорига ҳам ташриф буюрдилар.