феврал 04, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: ҳурматли ўсмир қизларим буюк аёллар йўлида қадам ташлашга ҳаракат қилинглар
    Инқилоб раҳбари: ҳурматли ўсмир қизларим буюк аёллар йўлида қадам ташлашга ҳаракат қилинглар

Ислом Инқилби олий раҳнамоси талаба қизлар иштирокида ўтказилган " Фаришталар байрами" маънавий-маърифий маросимида сўзлаган нутқида, азиз қизларим Аллоҳ билан дўст бўлинг ва буюк аёлардан бири бўлиш учун ҳаракат қилинглар деб таъкидладилар.

Эслатиб ўтаимз тақводорлар амири- Ҳазрат Имом Али Али /а/ таваллуд топган йиллиги кечасида юзлаб мактаб ўқувчи ўсмир қизлар иштирокида " фаришталар байрами" маънавий -маърифий ва муҳим маросим бўлиб ўтди ва бу қизлар Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида,  Ислом Инқилоби олий раҳнамоси оятуллоҳ Хоманаий  имомлигида намоз ўқидилар.

Кўтаринки ва қувноқ руҳда бўлиб ўтган бу маросимда талаба ўсмир қизлар ибодат ва бандалик мавсумнинг бошланишини нишонладилар.

Инқилоб раҳбари идорасининг маълумотлар сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий қисқа нутқида қизларни ушбу  байрам билан табриклаб, азиз қизалоқларим  вазифа ва топшириқ байрами ҳақиқий байрам ва ҳайитдир, чунки сиз вазифани бажарган пайтдан бошлаб Аллоҳ таолонинг сиз билан гаплашиши ва сизга топшириқ бериш қобилиятини топдингиз ва бу мартаба "Аллоҳнинг суҳатбдоши бўлиш" деган маънони анлатади ва бу эса инсоинятдаги жуда қимматли мартаба деб айтдилар.

Ул Зот ўсмир қизларга хитобан, таклиф байрами яъне Аллоҳ тайинлаган вазифани олиш сиз энди бола эмасмиз балка сиз энди ўсмир ва маъсулиятли эканлигингизни англатади ва сиз оилангизда, мактабингизда  ва дўстларингиз билан ўйин муҳитда самарали бўлишингиз мумкин. Бошқаларни эса тўғри йўлга ҳидоят қилиш барчамизнинг зиммасидадир деб маълум қилдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўсмир қизларга Аллоҳи меҳрубон билан дўст бўлишингизни маслаҳат бериб, сизлар шу кундан бошлаб ёруқ, тиниқ ва покиза қалбларингиз билан Аллоҳ билан дўст бўлишингиз мумкин деб буюрдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек Худо билан дўст бўлишнинг усулларидан бири ибодат ва  Худо билан гаплашаётганингизни пайқашдир. Шунинг учун ибодат сўзларнинг маънолари ва таржималари ўрганинг. Аллоҳ таоло билан дўст бўлишнинг яна бир йўли Аллоҳ буйруқлар асосида амал қилиши ман қилганини эса қилмасликдир деб эълон қилдилар.

Ул Ҳазрат азиз Эрон тарихидаги буюк ва нуфузли аёлларнинг ёрқинлигига тўхталиб, бугун юрт ифтихори бўлган илмий, амалий ва жиҳод соҳаларида обрули ва масъулиятли хотин-қизлар ўтимшдагидан кўпроқ. Сиз ҳам ўқиб, китоб ўқиб, меҳнат қилиб, фикр юритиб, келажакда азиз ватанингизнинг буюк аёлларидан бири бўлишга интиласиз деб қўшимча қилдилар.

Иниқоб раҳбари шаръий нуқтаи назаридан Аллоҳ топшириғини олган қизларга хитобан  Эрон халқи Инқилоб пайтида зулм, қашшоқлик ва камситишларга қарши бошлаган бу улкан курашда сиз ҳам рол ўйнашингиз мумкин деб эслатдилар.

Кўплаб аёллар рол ўйнаган бугун эса халқ  уларни буюк амаллари ва ишларини китобларда ўқиб инқилоб йилларида қилган беқиёс  саъй -ҳаракатлардан хабардор бўлмоқда.

Маросим сўнггида бир қанча ўсмир қизлар Ислом Инқилоби оилй раҳнамоси билан дўстона суҳбат қурдилар.

Ёрлиқ