Инқилоб раҳбари зилзиладан жабрланган Туркия ва Сурия халқларига ҳамдардлик билдирдилар
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Туркия ва Сурияда содир бўлган даҳшатли зилзиладан афсусда эканини билдириб, Худо даргоҳидан марҳумларга раҳм -шафқат ва мота тутганларга сабр тиладилар.
Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий Эрон Ислом республикаси ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмондонлари ва ходимлари билан учрашганида, Туркия ва Сурияда рўй берган даҳшатли зилзилага тўхталиб, бу ҳодиса қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдириб, Аллоҳ тало даргоҳидан марҳумларга раҳмат тилаб мотам тутганларга ҳам сабр тоқат сўрадилар.
Эслатиб ўтамиз, душанба кун эрталаб Туркия жануби ва Сурия шимолидаги Рихтер шкаласи бўйича 7,8 балли зилзила содир бўлди.
Туркия расмийлари бу мамлакатда зилзила қурбонлари сони 9 минг 830 кишига кўпайганини хабар қилди ва прогнозларга кўра яқин кунарда қурбонлар сони яна ортиши мумкин.