феврал 09, 2023 12:16 Asia/Tashkent
  • Эронлик қутқарувчилар Туркиядаги зилзиладан жабрланганларни қутқаришда давом этмоқда
    Эронлик қутқарувчилар Туркиядаги зилзиладан жабрланганларни қутқаришда давом этмоқда

Эрон Қизил ярим ой жамияти қутқарувчилари тинимсиз саъй-ҳаракатлари билан Туркиядаги зилзиладан жабрланганларга ёрда бермоқда.

Эслатиб ўтаимз душанба куни Туркиянинг жанубий ҳудуларида ва Сурия шимолида 7,8 ва 7, 5 балли иккита зилзила содир бўлди.

Туркия ва Суриядаги кучли зилзила бошиданоқ Эрон Ислом республикаси зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатишга тайёрлигини эълон қилиб зудлик билан Эрон Қизил Ярим ой жамияти инсонпарварлик ёрдамини юборишидан ташқари зилзила жабрланганларга ёрдам бериш учун қутқарувчиларни ҳам ушбу мамлактага жўнатди.

Туркиядаги зилзила оқибатида вайроналар остида қолганларни олиб чиқиш учун олиб борилган қидирув-қутқарув амалиётларининг иккинчи куни Эрон Қизил Ярим Ойнинг Туркиядаги миссия гуруҳларининг ҳамкорлиги ва саъй-ҳаракатлари билан якунланди.

КечаЭрон Қизил ярим ой қутқарув кучлари вайроналар остидан 3 кишини тирик олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Вайроналар остидан қутқариб олинган яна 7 киши ҳаётдан кўз юмди.

Ёрлиқ