Диний пешволар барча халқни 22-баҳмандаги юришда қатнашишга таклиф қилишмоқда
(last modified Fri, 10 Feb 2023 11:03:11 GMT )
феврал 10, 2023 16:03 Asia/Tashkent
  • Диний пешволар барча халқни 22-баҳмандаги юришда қатнашишга таклиф қилишмоқда
    Диний пешволар барча халқни 22-баҳмандаги юришда қатнашишга таклиф қилишмоқда

Бир қатор шиа мазҳабидаги диний пешволари Эрон халқини Инқилоб ғалабаси куни яъне 22-баҳман юришларида қатнашиб мамлакат душманларига қарши яна бир бор миллий бирдамлик кўрсатишга чақирдилар.

Эслатиб ўтамиз эртага шанба куни ҳижрий-шамсий 1401 йил  22-баҳман куни милодий ҳисоб билан  2023-йил 11 февралга Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг  44-йилилига тўғри келади.

Эрон Ислом Инқилоби 1979-йил 11 феврларда /1357 йил ҳижрий-шамсий 22 -баҳман/  Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний бошчилигида ғалаба қозонди.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  бир қатор шиа мазҳабидаги диний пешволари  жумладан  Оятуллоҳ Носир Макорим Шерозий  халқни 22-баҳман кунидаги марши ва юришига таклиф қилиб Эрон халқи ўзининг жўшқин иштироки билан 22-баҳман юришида ўз овозини дунёга эшиттирсин, бу эса душманлар руҳиятни заифлаштириш ва уларни обрусизлигига жуда муҳим таъсир етказади деб эълон қилди.

Бошқа диний пешволаридан бири, Оятуллоҳ Ҳусейн Нурий Ҳамадоний ҳам 22-баҳман явмуллоҳ куни ва Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги муносаати билан қилган табригида,  шубҳасиз бу йилги 22-баҳманнинг юришида одамларнинг иштироки Ислом ва Эрон душманларнинг  ҳафсаласи пир бўлиб ҳар қачонгидан ҳам бирдамлик ва ҳамдиллигиени намоён этади деб таъкидлади.

Бундан ташқари шиа мазҳабидаги мусулмонлар диний пешволаридан яна бири Оятуллоҳ Абдуллоҳ Жаводий Омулий ҳам Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабатидаги мурожаатида, Эрон халқининг турли вакиллари ва қатламлаини 22-баҳмандаги юришда қатнашишга таклиф қилди ва барча ислом нқилбининг ғалаба юришида шон-шуҳрати ва бирдамлик билан қатнашишига умид билдирди.