Эрон халқи иштирокининг 22 Баҳман юришидаги жўшқин иштироки хорижий ОАВда акс эттирилди
-
Эрон халқи иштирокининг 22 Баҳман юришидаги жўшқин иштироки хорижий ОАВда акс эттирилди
Хорижий оммавий ахборот воситалари Эрон Исломий инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабати билан ўтказилган юришда халқнинг жўшқин ва қаҳрамонона иштирокини жонли эфирда ёритдилар.
Чоршанба куни, 22 Баҳманда, миллионлаб инсонлар Теҳронда, шаҳарлар, қишлоқлар ва Эрон вилоятларининг турли ҳудудларида Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ еттинчи йиллигини нишонлаш учун кўчаларга чиқдилар. Жорий йилги 22 Баҳман маросимида бутун Эрон бўйлаб 1400 дан ортиқ нуқта юришга мезбонлик қилди ва расмий маълумотларга кўра, тахминан 7200 нафар маҳаллий журналист ҳамда қарийб 200 нафар хорижий журналист тадбирларни ёритиш билан шуғулланди.
Эронликларнинг Теҳрон ва турли вилоятлардаги кенг кўламли юриши бошланиши билан бир вақтда, хорижий ОАВ ушбу жўшқин ва қаҳрамонона иштирокни жонли равишда ёритди.
Reuters агентлиги Эрон халқи юриши бошланган дастлабки дақиқаларданоқ ушбу миллий ҳодисани жонли эфирда ёритмоқда.
Қатарнинг Al Jazeera телеканали ҳам Исломий инқилоб ғалабаси йиллиги муносабати билан ўтказилган юришни жонли эфирда намойиш қилди.
Россиянинг RIA Novosti агентлиги Эрон халқи юришидан тасвирларни эълон қилиб, Эрон президенти Масъуд Пезешкианнинг нутқидан бир қисмини ёритди. RIA Novosti хабар беришича, Пезешкиан инқилоб ғалабаси йиллиги маросимида шундай деди: «Биз ядровий қурол излаётганимиз йўқ ва ҳар қандай текширувга тайёрмиз. Эрон зўравонлик ва адолатсизлик олдида чекинмайди».
Покистоннинг «Geo News» телеканали кўчалардаги халқ иштирокини акс эттирувчи тасвирларни тарқатиб, Эрон халқи кўчаларга чиқиб, Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ еттинчи йиллигини нишонлаганини маълум қилди.
Ливаннинг «Al Manar» телеканали Исломий инқилоб ғалабаси йиллиги муносабати билан ўтказилган катта юриш бошланганини қайд этиб, ушбу тадбир турли шаҳарларда ўтказилганини билдирди.
Ливаннинг «Al Mayadeen» телеканали Эрон халқининг шукӯҳли юришини жонли эфирда ёритиб, Исломий инқилобнинг қирқ еттинчи йиллигида Эрон халқи мамлакатнинг турли вилоят ва шаҳарларида катта юриш бошлаганини маълум қилди.
Фаластиннинг «Quds» телеканали тасвирлар эълон қилиб, Исломий инқилоб ғалабаси йиллигида Эроннинг баллистик ракеталари намойиш этилганини билдирди.
Ливаннинг «Al Ahed» телеканали шаҳарлар, қишлоқлар ва турли ҳудудлардаги катта юриш тасвирларини тарқатиб, ҳозирда Эроннинг турли шаҳарларида Исломий инқилоб ғалабаси йиллиги муносабати билан юришлар ўтказилаётганини маълум қилди.
Ироқнинг «Al Ahed» телеканали 22 Баҳман юриши маросимини жонли эфирда ёритиб, «Исломий инқилоб ғалабасининг қирқ еттинчи йиллиги муносабати билан Озодлик майдонида кўплаб ракеталар намойиш этилди», деб хабар берди. Ушбу ОАВ шунингдек, Озодлик майдони устида парашютчиларнинг қўниши тасвирларини ҳам намойиш қилди.
«Russia Today» телеканали ўз ҳисоботида Эрон Исломий Республикасининг расмий шахслари ва мансабдорлари инқилоб ғалабаси йиллиги юришида иштирок этганини маълум қилди.
Яманнинг «Al Masirah» телеканали хабар беришича, Исломий инқилоб ғалабаси йиллигини нишонлаш мақсадида бугун эрталабдан Эроннинг бир нечта шаҳарларида шукӯҳли юриш бошланган. Катта сондаги одамлар кўчалар ва асосий майдонларда тўпланиб, халқ сафарбарлигини намойиш этдилар, бу эса ушбу муҳим сана муносабати билан сиёсий ва медиа кескинликлар даврига тайёргарликни кўрсатади. Юриш қатнашчилари Эрон байроқлари ва инқилоб раҳбари тасвирларини кўтариб, мустақилликка садоқат ва ташқи босимни рад этишни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишди.
Al Masirah маълумотига кўра, Эрон халқи қирқ еттинчи йиллик юришда кенг иштирок этиб, Исломий инқилоб тамойилларига яна бир бор содиқлигини тасдиқлади. Теҳроннинг Озодлик майдонида «Fateh 110», «Haj Qasem» ва «Fath» ракеталари намойиш этилди. Шунингдек, 12 кунлик урушда уриб туширилган Исроил дронларининг қолдиқлари ҳам кўрсатилди.
*Пезешкиян: Эрон АҚШ ва Европа босими ҳамда ортиқча талаблари олдида бош эгмайди