феврал 12, 2023 13:29 Asia/Tashkent
  • Ёпиқ хоккей бўйича Эрон миллий термаси АҚШ термаси тўсиғидан ўтиб, дунё уччинчисига айланди
    Ёпиқ хоккей бўйича Эрон миллий термаси АҚШ термаси тўсиғидан ўтиб, дунё уччинчисига айланди

Эроннинг ёпиқ хоккей /залдаги хоккей/ миллий терма жамоаси ЖЧ рейтинг учрашувида АҚШ термасини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Жанубий Африканинг Претория шаҳри зал хоккейи бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатининг рейтинг йиғилишига мезбонлик қилди. Эрон ва АҚШ термалари ўзаро тўқнаш келишди ва якунда Эрон терма жамоаси 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида бу рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Эроннинг залдаги хокей /ёпиқ хоккей/ бўйича терма жамоаси бу турдаги спорт бўйича жаҳон чемпионатида 3 -ўринни қўлга киритди.

Эрон термаси бундан олдин ҳам АҚШ термасини мағлуб қилганди.

 

Ёрлиқ