Эрон ва Халқаро ядро синтези лойиҳасининг биринчи ҳужжати имзоланди
(last modified Sat, 05 Nov 2016 12:28:57 GMT )
ноябр 05, 2016 17:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Халқаро ядро синтези лойиҳасининг биринчи ҳужжати имзоланди

Эрон атом энергетика ташкилотининг раиси Эрон ва Халқаро ядро синтези лойиҳасининг биринчи ҳужжати имзоланди дея хабар берди

Эрон атом энергетика ташкилотининг раиси Эрон ва Халқаро ядро синтези лойиҳасининг биринчи ҳужжати имзоланди дея хабар берди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Атом энергетикаси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий шанба куни Халқаро ядро синтези лойиҳаси билан англашув меморандуми имзоланганидан кейин Теҳронда ушбу халқаро лойиҳанинг бош директори Бернард Бигот билан учрашганида, Эрон жорий йилнинг охирига қадар Халқаро ядро синтези лойиҳаси билан расман аъзо бўлади деб умидворлик билдирди. Шунингдек, Али Акбар Солеҳий Бернард Бигот билан учрашганида шундай қўшимча қилиб ўтдики, Эрон ва Халқаро ядро синтези лойиҳаси ўртасидаги ҳамкорлик ҳужжати махфий бўлиб, икки тараф ҳам ушбу махфийликни сақлаб қолишга ишонч билдиради. Эрон атом энергетика ташкилоти раисига кўра, ушбу халқаро лойиҳа ўта муҳимдир. Ушбу халқаро лойиҳа Эрон ислом жумҳурияти президентининг илмий ва техникавий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида амалга ошади. Халқаро ядро синтези лойиҳаси бош мудири бугун Эрон атом энергетика ташкилоти раси Али Акбар Солеҳийнинг таклифи билан делегацияга бошчилик қилиб Теҳронга ташриф буюрди.