Амир Абдуллоҳиён: Ал-Қоидани Эрон билан боғлаш кулгили
Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат департаменти вакилининг “Ал-Қоида” етакчисининг Эронда борлиги ҳақидаги даъвосига жавобан шундай деди: “Ал-Қоида” раҳбари ҳақида хабарлар чиқариш ва уни Ислом Республикаси билан боғлаш кулгили.
Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён (пайшанба) твитида АҚШ Давлат департаменти матбуот котибининг “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси Сайф ал-Одилнинг Эронда борлиги ҳақидаги асоссиз даъвосига жавобан шундай ёзди: Мен Оқ уй расмийларига мағлубиятга учраган эронофобия ўйинини тўхтатишни маслаҳат бераман, чунки “Ал-Қоида” етакчиси ҳақида хабар тарқатиш ва уни Эрон билан боғлаш кулгили.
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири қўшимча қилди: Улар Ал-Қоида ва ИШИДни вужудга келишига масъул ва дунёда терроризмнинг кучайишининг сабабчидирлар.
Амир Абдуллоҳиён Оқ уй расмийларига таъкидлади: "Манзилни нотўғри берманг!"
АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс матбуот анжуманида, БМТ ҳисоботидаги даъволарни такрорлар экан, Саиф ал-Одил исмли шахс террор ташкилотининг янги раҳбари Ал- Қоида Эронда эканлигини даъво қилди.