феврал 19, 2023 16:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Сарахс темир йўлидан Марказий Осиёга транзити икки баравар ошган
    Эроннинг Сарахс темир йўлидан Марказий Осиёга транзити икки баравар ошган

Эрон Ислом республикасининг Хуросон темир йўли бош директори сўнгги 10 ой ичида Сарахс темир йўли чегарасидан Марказий Осиёга чиқувчи транзит ҳажми икки баравар кўпайганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Хуросон темир йўли бош директори Мустафо Насирий ўз сўзларида, Хуросони Разавийдаги Сарахс темир йўл чегарасидан Марказий Осиё давлатларига чиқиш ёки экспорт қилинган транзит сўнги  10 ойга ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 фоизга ошди.

Насирий шунингдек сўнгги 10 ойда Сарахс темир йўл чегарасидан транзит маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига 98 минг тонна бўлса  190 минг тоннага етганини қўшимча қилди.

Бу ўсиш, асосан Сарахс темир йўл чегарасида содир бўлган қўшма транзит, юк машиналаридан Марказий Осиё мамлакатлари темир йўл паркига юкларни ўтказиш ҳисобига содир бўлди деб изоҳлади. Насирий.

У сўзларининг бошқа қисмида  Эроннинг Сарахс чегарасидан экспорт қилинадиган транзитининг асосий манзили ос равишда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон эканлигини ҳам таъкидлади.

Айтиш жоиздирки ўтган йили Сарахс темир йўли чегарасидан Туркманистонга бир миллион   400 минг тонна юк олиб ўтилган ва Сарахс халқаро чегарасида юк ташиш бўйича 25 йиллик рекорд янгиланган эди.

Сарахс божхона ва чегара пункти Эроннинг энг узоқ шимоли-шарқий минтақасида, Хуросони Разавий вилоятида Машҳад шаҳридан 185 киломтер шарқда ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган.

Бу эса мамлакатнинг айниқса Марказий Осиё республикалари билан ташқи савдо ва транзитининг муҳим асосларидан бири ҳисобланади.

Ёрлиқ