Канъоний Чофий: Мюнхен конференциясининг ишончлилигига катта зарба берилди
Эрон ТИВ матбуот котиби Мюнхен хавфсизлик конференециясини танқид қилиб, ташкилотчилар ўз ҳаракатлари билан ушбу хавфсизлик анжуман ишончлилигига катта зарба берди деб айтди.
Бугун Эрон Ислом республикасининг ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий журналистлар билан ўтказган ҳафталик матбуот анжуманида хавфсизлик мақсадида ташкил этиладиган конференция халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзоларига тенг имкон бериши керак ва халқаро хавфсизлик ва жаҳон тартиби билан боғлиқ имкониятлар ва муаммолар ҳамда бу борада барқарорлик ва хавфчизликни мустаҳкамлашга ёрда мберадиган механизмлар бўйича ўз нуқтаи назари ва баҳоларни билдириши керак деб таъкидлади.
Канъоний сўзарининг бошқа қисмида, Эрон Ислом республикаси минтақавий хавфсизликни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдаги энг муҳим ва баҳссиз давлатлардан бири ҳамда халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашда самарали ва ёрдам берувчи давлатлардин бири эканлигига тўхталиб, бу конференциянинг хавфсизлик анжуман номидан ўтказилгани ва Эрон ислом республикаси каби ҳал қилувчи давлатлар ва Россия каби муҳим давлатларнинг таклиф этилмагани улар бу борада турли қарашлар ва кўп томонлама қарашларни тақдим этишига йўл қўймасликлар ва бу имкониятни халқаро миқёсида бир томонламалик пайида бўлган жараёнга беришларини англатади едб аниқлик киритди.
Носир Канъоний Чофий АҚШнинг "Bloomberg" ахборот агентлигининг Эронда ураннинг 84 фоизига бойитилгани ҳақидаги даъволари ҳамда, Эроннинг NPT шартномаси ва кенг қамровли ҳимоя келишувига аъзолигига тўхталиб, Эроннинг МАГАТЭ билан техник ҳамкорлиги муҳим тамойил бўлиб агентлик Эроннинг тинч ядровий фаолияти масаласида ҳам ўзини профессионал тутиши кутилмоқда деб таъкидлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби МАГАТЭ бўйича халқаро агентлик аъзо мамлакатлар билан профессионал ва ихтисослашган ҳамкорлик тамойиллари ва асосларига риоя қилиши керак чуни агентликдан сиёсий фойдаланиш ушбу муҳим халқаро институтининг профессионал позициясини бузади деб қайд этди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар жараёнида МАГАТЭдан нотўғри фойдаланиш рад этилишини маълум қилиб Бломбергнинг иддаоси Халқаро атомм энергияси агентлиги томонидан қўлланиладиган энг кучли воситадир деб изоҳлади.