феврал 22, 2023 16:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Ироқ президенти билан учрашди
    Эрон ТИВ раҳбари Ироқ президенти билан учрашди

Ироқ президенти Ироқ ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида урғу берди. Ироқ президенти Эрон Ислом Республикаси президентининг Теҳронга ташриф буюриш таклифини юқори баҳолади ва икки давлат ўртасидаги муносбаталарни кенг қамровли ва чуқур деб таърифлади.

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ва  Бағдод давлатлари ўртасидаги алоқларани фақат икки ҳукумат ўртасидаги  муносбаталарга хос эмаслиги айтиб, Эрон ва Ироқ ўртасида чуқур ва яқин муносабатларни икки давлат муносаларнининг яна бир жиҳати деб  атади.

Эроннинг банк талабалари, чегара хавфсизлиги, Эрон ширкатларининг фаолияти ва Арвандрудни чуқурлаштириш масаласи Амир Абдуллоҳиён ва Ироқ президенти ўртасидаги учраушв кўтарилган масалар қаторида бўлди.

Эрон ТИВ раҳбари Ироқ ТИВ раҳбари Фуод Ҳусейннинг расмий таклифига жавобан кеча делегация бошчилигида Бағдодга борди.

Эрон дипломатик хизмати раиси Ироқ президенти билан учрашганидан олдин Ироқ ТИВ раҳбари билан учрашди ва қўшма матбуот анжуманида маслаҳатлашувларни тушунтирар экан Эрон бирлашган, кучли ва мустақил Ироқни қўллаб-қувватлашини айтди.

Ёрлиқ