феврал 23, 2023 16:34 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: тизимининг кучли таянч нуттаси барча амалдорларга учун кучли далил ва исботни тақдим этди
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: тизимининг кучли таянч нуттаси барча амалдорларга учун кучли далил ва исботни тақдим этди

Ислом Инқлоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши аъзолари билан бўлган учрашувда тизимининг мустаҳкам халқ таянчи барча амалдорлар ва уламолар учун кучли далилни тақдим этган деб таъкидладилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши аъзолари билан учрашувда бу юксак ва ўта муҳим мажлисни " Респулика" ва " Исломийлик" уғйғунлигининг рамзи эканилига тўхталиб, халқнинг турли саҳналарда мислсиз, ҳаётий ва доимий иштирокига ишора қилдилар. Ул Зот шунингдек ,тузум аҳлининг мустаҳкам пойдевори Аллоҳ таоло уламолар ва тузумнинг барча амалдорларига  исботни тугуллаган миллий бойлик бўлиб бу улкан сармояни асраб-авайлаш ва кўпайтириш учун барчамиз  тинмай меҳнат  қилишимиз керак деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари экспертлар кенгашининг мавқеи, аҳамият ва таъсирчанлигини тизимдаги ҳар қандай марказ ва гуруҳдан юқори бўлганини айтби, бу кенгаш раҳбариятни белгиллайди ва унинг ғамхўрлиги билан етакчилик шароитининг мавжудлигини ва давомийлигини, мана шунадй улкан мавқени, эксперт аъзолар олдига оғир вазифаларни кафолатлайди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши билан адоватни Ислом  Республикаси тамойилига душманлик эканлигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси билан бўлган адоватларнинг бир қисми сиёсий масалалар ва унинг Фаластин каби масалалардаги позициялари билан боғлиқ бўлса-да, баъзи бир адоватлар тузумнинг табиати биландир деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу тизим Ғарб вариантига ишонган, ижтимоий масалаларга диннинг ҳар қандай аралашувига қарши бўлган одамлар олдида ёки сохта эркинлик ва демократия байроғи ортидан ўз режаларини тузган либерал демократия етакичлари қаршисида туриб эркинлик ва халқчилликни дин ёнида қўйиб уларнинг ёвуз режаларини йўқ қилган деб изоҳладилар.

Ул зот сўзларининг бошқа қисмида, шубҳа санкцияларга ўхшайди ва жавоб бериш  учун ўрганиш, ўйлаш ва изланиш учун сабабдир. Санкциялар бизни мудофаа , даволаш ва соғлиқни сақлаш каби турли масалаларда янги ютуқларга эришишга мажбур қилгани учун агар санкциялар бўлмаганида бу техник ва саноат ишланмалари албатта мажвжуд бўлмайди деб деб айтдилар.

Йиғилиш аввалида Эрон Ислом респубилкаси президенти ва Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгани раиси ўринбосраи Сайид Иброҳим Раисий бу кенгашнинг 11-расмий мажлисининг учта ишчи бўлими ҳақида нутқ сўзлади.

Ёрлиқ