Иброҳим Раисий: Ироқ ўз қўшниларига қарши фитна ёки таҳдид жойи бўлмаслиги керак
Эрон Ислом Республикаси президенти Ироқ ўз қўшниларига қарши фитна ва таҳдидлар жойи бўлмаслиги кераклигини таъкидлаб, Теҳрон давлати Бағдод ҳукуматининг бу мамлакатни иқтисодий ва ҳарбий жиҳатддан қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳрон шаҳрида Ироқ мудофаа вазири Собит Муҳаммад Саид Ризо Ал-Аббосий билан учрашуви чоғида Эрон ва Ироқ давлат чегараларини дўстлик ва ҳамкорлик чегараси сифатида таърифлаб, Эрон ислом республикаси Ироқ хавфсизлигини ўз хавфсизлиги сифатида билади ва бу мамлакатда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш тарафдор деб эълон қилди.
Йиғилишда Ироқ мудофаа вазири Собит Муҳаммад Саъид Ал-Аббосий Эрон мамлакатининг Ироқ халқига хорижий босқинчилар ва ИШИД террорчи гуруҳининг ҳужумлари пайтида ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдириб, Бағдод давлати душман унсурларининг икки давлат чегаралари ва ерларига таҳдид ва хавфсизликни таъминлашига йўл қўймайди деб таъкидлади.
Ироқ Мудофаа вазири, Эроннинг қийин пайтларда Ироқ ҳукумати ва халқига кўрсатган ёрдамига тўхталиб, мамлакатнинг қайта тикланиши шароитида бу ёрдамнинг давом этишини сўради.