феврал 28, 2023 13:32 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси янги дипломатлар билан иш бошлади
    Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси янги дипломатлар билан иш бошлади

Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонаси янги дипломатлар ва муваққат ишлар вакилининг таъсис этилиши билан ўз фаолиятини расман тиклади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон бошқарув кенгаши матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад ўз твитида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасининг янги муваққат ишлар вакили Фазлмуҳаммад Ҳаққоний ва унинг ҳамроҳлик гуруҳи бу элчихона ишларини расман ўз зиммасига олди.

Афғонистон бошқарув кенгаши матбуот котиби ўринбосари  ТИВ элчихонаси Эронда яшовчи афғонлар учун хизматларига кечикишлар ва тўсиқларга йўл қўймаслик мақсадида янги муваққат ишлар вакили билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасига етти нафар дипломатдан иборат гуруҳ боришга  қарор  қилди деб маълум қилди.  Ziyo Ahmad бу ҳаракат ва қарорларни Афғонистон ва Эрон муносбаларидаги муҳим қадам деб атади.

Аввалроқ Толибон ТИВ Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасидаги ўзгаришлар ҳақида дипломатик ходимларни ўзгартириш одатий маъмурий иш ва ҳар бир давлатнинг қонуний ҳуқуқи эканлигини эълон қилади.

Эрон ТИВ ҳам ўз баёниясида Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасининг етказиб берилиши ва ички ўзгаришлар билан боғлиқ баъзи иддаоларини рад этиб, Афғонистоннинг Теҳрондаги элчихонасини топшириш ва ўзгартириш масаласи ички масала  (Афғонистоон билан боғлиқ) ва Эрон ТИВ бу масаласига ҳеч қандай тарзда киришмаган деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ