Эрондан икки немис дипломати чиқариб юборилди
(last modified Wed, 01 Mar 2023 11:26:36 GMT )
март 01, 2023 16:26 Asia/Tashkent
  • Эрондан икки немис дипломати чиқариб юборилди
    Эрондан икки немис дипломати чиқариб юборилди

Эрон ТИВ матбуот котиби икки немис дипломатнинг Эрондан чиқариб юборилишига тўхталиб уларни номақбул унсур сифатида баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний  Германия давлатининг  Эрон Ислом Республикасининг ички ва суд ишларига аралашув ҳаракатлари ортидан икки нафар немис дипломати номақбул унсур сифатида чиқариб юборилганини билдирди.

Носир Канъоний шунингдек  Эрон ТИВнинг Ғарбий Европа ишлари бўйича Бош директори томонидан Германия элчисининг чақирилишига тўхталиб, Эрон ҳар қандай ҳаддан оширишларга қарши қатъий чора кўради деб изоҳлади.

Канъоний сўзларининг бошқа қисмида  Эроннинг устувор йўналиши ўзаро ҳакмколикни доимо ҳурмат муҳитида сақлаб туришдир аммо агар баъзи томонлар Эрон тамойиллари ва миллий суверенитетини эътибоиз қолдирмоқи бўлса муқобил вариантларни белгилпш муқаррар деб қўшимчп қилди.

Бир неча кун илгари Германия ТИВ Эрон ва Германия икки фуқаролик паспортга эга бўлган " Тундар" терррчи гуруҳи етакчиси Жамшид Шормеҳд учун ўлим ҳукмини чиқарилгани ортидан Эроннинг Берлиндаги муваққат ишла вакилинии чарқириб  Эрон элчихонасининг икки ишчисини  "номақбул элементлар" сифатида иддао қилди ва уларга бу мамлакатни тарк этишни буюрди.

Жамшид Шормеҳд сўнги йиригма йил ичида Паҳлавий режими манфаатларидан келиб чиқиб Эрон подшолиги уюшмаси номи остида ўз фаолиятини бошлаган "Тундар" террорчи гуруҳи раҳбаридир ва муқаддасликларни ҳақорат қилиш ва террорчилик ҳужумларни амалга ошириши билан Эрон халқига қарши кўп жиноят содир этган.

21 февраль куни " Тундар" террорчи гуруҳи етакчиси Жамшид Шормеҳд террорчилик ҳаракатларни режалаштириш ва бошқариш орқали мамлакатда турли жиноятларда айблаб ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.