Эрон давлати Ироқда юз берган террорчилик амалиётларни кескин қоралади
(last modified Sun, 06 Nov 2016 13:19:17 GMT )
ноябр 06, 2016 18:19 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосимий Ироқнинг Тикрит ва Сомиро шаҳарларида теракт натижасида  қурбон бўлганлар аҳли оилалари ва яқин кишиларига чуқур тасаллият билдириб
    Баҳром Қосимий Ироқнинг Тикрит ва Сомиро шаҳарларида теракт натижасида қурбон бўлганлар аҳли оилалари ва яқин кишиларига чуқур тасаллият билдириб

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Ироқнинг Тикрит ва Сомиро шаҳарларида юз берган қонли терактлар ва портлашларни маҳкум этди.

Эрон  Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва дипломатик ишларига оид бош идораси хабарига кўра, бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий Ироқнинг Тикрит ва Сомиро шаҳарларида теракт натижасида  қурбон бўлганлар аҳли оилалари ва яқин кишиларига чуқур тасаллият билдириб,  терроризм ва такфирй гуруҳларнинг инсониятга зид хатти- ҳаракатларига қарши кураш олиб бориш учун халқаро ҳамжамиятни кўпроқ саъй ҳаракат қилишга чақирди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи шунингдек бугун эрта тонгда Сомиро шаҳрида юз берган террорчилик амалиёт оқибатида бир нечта эронилк зиёратчиларни қурбон бўлиши ва айримларини жароҳат олишганини Эрон халқи ва уларнинг аҳли оилалари учун қайғули ҳодиса деб баҳолади. У ўз сўзларида  террорчилик гуруҳлар Ироқда қаттиқ мағлуб бўлишларини сезиб тинч аҳолини нишонга олишмоқда деб қўшимча қилди.

Қосимий шунингдек Эрон ислом жумҳурияти Ироқда террорчилик гуруҳларни буткул мағлубияти ва йўқ бўлишларигача Ироқ халқи ва давлатининг ёнида қолади деб аниқлик кириттди.

 

Ёрлиқ