Эрон Ислом республикаси ва Туркия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Эрон Ислом республикаси ва Туркия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Анқарада учрашиб суҳбатлашдилар.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Туркиянинг зилзиладан зарар кўрган ҳудудларини бориб кўрди ва бу давлат расмийлари билан учрашиш учун Анқарага йўл олди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Туркияга етиб келганида Анқара шаҳридаги "Асанбуғой" аэропортида муҳбирлар билан суҳбатида ҳамдардлик билридиги ва Туркиядаги зилзилидан жабр кўрган халққа Эрон халқи ва ҳукуматининг ёрдамини давом эттириш учун Туркияга сафар қилганини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бугун Анқарада туркиялик ҳамкасби Мевлут Човуш уғлу билан учрашиб суҳбатлашди.
Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашувида сўнгги халқаро вазиятлар ва икки томонлама муносабатлар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари Эрон ТИВ раҳбари Туркиянинг зилзиладан зарар кўрган Адиямин вилоятига ҳам ташриф буюрди.