Эрон Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдамини давом эттирмоқда
Туркиянинг ТРТ телеканали Эрон давлати туркиялик зилзила қурбонларига ёрдам беришда давом этиб Туркияга гуманитар ёрдамдан иборат яна икки самолёт жўнатди.
Туркиянинг ТРТ телекананиинг хабар қилишича, Эроннинг Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатаётган самолётлари санитария-гигиена ва бошқа гуманитар ёрдамлардан иборатдир.
Туркиянинг ушбу телеканали Эрон Туркияга 80 кишини жумладан 6 нафар қидирув-қутқарув гуруҳи, 3 та соғлиқни сақлаш мутахассилари гуруҳи ва бир фавқулодда вазиятлар гуруҳи ҳамда қутқарув итлари гуруҳини юборган. Бундан ташқари 10-февраль, кеча 46 нафар эронлик соғлиқни сақлаш мутахассиси мамлакатга гуманитар ёрдам олиб келган 3 самолёт билан Адана ва Ғозиантебга етиб келди деб эълон қилди.
ТРТ шунингдек, Эроннинг бундан олдин Туркияга 2 самолёт билан 8 тонна оғирлиқдаги гуманитар ёрдам жўнатганини таъкидлади.
Туркиянинг бу телеканали, шунингдек бу мамлакатнинг зилзиладан жабр кўрган ҳудуларида қутқарув ва қидирув кучлари ва эронлик солиқни сақлаш мутахассилари сонини 126 нафар эканлигини маълум қилиб,Эрон Туркияда дала касалхонасини очишидан ташқари зилзиладан жабрланган ҳудудга 26 тонна гуманитар ёрдам етказди ва Эрон ҳарбийлари ҳам Адиёмон ва Ғозиантеб вилояти атрофидаги Ислаҳия қисмига ҳам ёрдам фаолиятини давом эттиришмоқда деб аниқлик киритди.