Эрон ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни тиклашга келишиб олди
(last modified Sat, 11 Mar 2023 06:24:13 GMT )
март 11, 2023 11:24 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни тиклашга келишиб олди
    Эрон ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни тиклашга келишиб олди

Эрон ва Саудия Арабистони икки томонлама муносабатларни тиклаш ва икки давлат элчихоналарини қайта очиш масаласига келишиб олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча 10-март куни Пекин шаҳрида  Эрон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби  Али Шамхоний,  Саудия Арабистони маслаҳатчи вазири ва вазирлар кенгаши аъзоси   Масоид бин Муҳаммад Алъайбан ва Хитой халқ републикаси коммунистик партияси маркази қўмитаси сиёсий идораси аъзоси, бу партия ташқи ишлар марказии комиссияси идорасис раиси ва давлат кенгаши аъзоси Ван И иштирокда  3 томонлама баёнот имзоланди.

Баёнотда келтирилишча, Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони  подшолиги  2021-2022-йилларда икки томон ўртасидаги музокараларга мезбонлик қилани учун Ироқ ва Уммон давлатига миннатдорчилик билдириб, ХХР раҳбарияти ва ҳукуматига бу мамлакатда бўлиб ўтган мулоқотларга мезбонлик қилгаётгани ва  қўллаб-қувватлаётгани ҳам учун  амалга ошишига ҳаракат қилаётганини олқишлади.

3 томонлама бу баёнотда музокаралар натижасида Эрон ва Саудия Арабистони икки ой муддатда дипломатик муносабатларни тиклаш ва элчихоналар ва ваколатхоналарини қайта очишга келишиб олди деб қўшимча қилинган.

Эрон Ислом республикаси, Саудия Арабистони ив Хитойнинг 3 томонлама баёнотида асосан Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари алоқаларни қайта тиклашни амалга ошиши ва элчилар алмашинуви учун зарур келишувларни амалга ошириш учун бир-бирлари билан учрашмоқда.

Баёнотда шунингдек Эрон ва Саудия Арабистони  17.4.2001 да имзоланган хавфсизлик бўйича   ҳамкорлик шартномасини амалга ошириш контекстида суверенитетни ҳурмат қилиш ва бир-бирининг ички ишларига аралашмасликни таъкидалади. Шунингдек улар  27.5.1998-йилда имзоланган иқтисодий, тижорат, сармоявий, техник, илмий, маданий, спорт ва ёшлар ҳамкорлиги тўғрисидаги бош келишувга ҳам келишиб олдилар.

Эрон, Саудия Арабистони ва Хитойнинг 3 томонлама баёнотида 3 давлат минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишга қатъий қарорини билдирди.