Шамханий: Форс кўрфази минтақасида ҳамкорлик ва яқинлашув тарқоқлик ва душманлик ўрнини эгаллаши керак
(last modified Fri, 17 Mar 2023 08:06:26 GMT )
март 17, 2023 13:06 Asia/Tashkent
  • Шамханий: Форс кўрфази минтақасида ҳамкорлик ва яқинлашув тарқоқлик ва душманлик ўрнини эгаллаши керак
    Шамханий: Форс кўрфази минтақасида ҳамкорлик ва яқинлашув тарқоқлик ва душманлик ўрнини эгаллаши керак

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Эрон Ислом Республикасининг қўшнилари билан ҳар томонлама, узлуксиз ва конструктив ҳамкорлик соҳасида ўзгармас ташқи сиёсат стратегиясига урғу бериб, шундай деди:мавжуд, давом этиши минтақадаги ҳеч бир давлат манфаатига тўғри келмайдиган муаммоларни бартараф этиш учун адоват ва тарқоқлик ўрнини ҳамкорлик ва яқинлашув эгаллаши керак.

ИРНА хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилган Ислом инқилоби олий раҳбарининг вакили ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби адмирал Али Шамхоний Бирлашган Араб Амирликларининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси шайх Таҳнун Бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашувда Форс кўрфазининг стратегик ҳудудидаги мамлакатлар ўртасида келишмовчилик ва ишончсизлик мавжудлиги минтақанинг иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқ ва минтақадан ташқари душманларнинг истаги эканлигини таькидлади.

Шамхонийнинг қўшимча қилишича, чет элликларнинг конструктив бўлмаган рол ўйнашига йўл қўймасдан, мулоқот ва ўзаро ҳамкорлик ва сиёсий, хавфсизлик, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш орқали минтақа халқларининг хавфсизлиги, тинчлиги ва фаровонлигини оширишга ҳаракат қилиш керак.

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби минтақадаги барча мамлакатларни бир тақдир ва бир катта оила аьзолари деб атади ва шундай деди:Оилавий келишмовчиликлар мулоқот, хайрихоҳлик ва бағрикенглик билан ҳал қилиниши керак, шунда ҳар бир киши жамоавий иштирокга асосланган жараёнда кучли ва ривожланган минтақа яратиш сари ҳаракат қилиши мумкин. Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби иқтисодий, тижорий ва сармоявий салоҳият алмашинувини Эрон Ислом Республикасининг қўшнилари билан муносабатларидаги асосий устувор йўналишларидан бири деб атади ва қўшимча қилди:Бир йилдан буён Эрон ва БАА ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун яратилган муносиб асосларни ҳисобга олган ҳолда, Эрон делегациясининг Абу-Дабига сафари икки давлат учун сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги муносабатларнинг янги босқичига қадам қўйишнинг мазмунли бошланиши ҳисобланади. 

Шайх Таҳнун бин Зоид ҳам адмирал Шамхонийнинг Бирлашган Араб Амирликларига жуда муҳим ташрифидан хурсандлигини билдирди ва шундай деди:Буюк ва қудратли Эрон давлати билан ҳамкорлик ва дўстлик Бирлашган Араб Амирликлари учун жуда муҳим ва аҳамиятли. БАА Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги яқинда имзоланган келишувни табриклади ва шундай деди:Ушбу келишув минтақада тинчлик, барқарорлик ва барқарор хавфсизликни кенгайтиришда конструктив рол ўйнайди.