март 20, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони подшоси Эрон президентини Риёзга ташриф буюришга таклиф қилди
    Саудия Арабистони подшоси Эрон президентини Риёзга ташриф буюришга таклиф қилди

Эрон Ислом Республикаси президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаммад Жамшедий Саудия Арабистони қироли президенти Арриёдга ташриф буюришга таклиф қилганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон ва Саудия Арабистони 7 йилдан кейин муносабатларни тиклашга келишиб олди ва яқин икки ой ичида давлат элчихоналарини қайта очишга қарор қилинди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Эрон президенти девонининг сиёсий муовини Муҳаммад Жамшедий ўз твитерида  Саудия Арабистони қироли жаноб Салмон бин Абдулазиз  Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Расийга йўллаган мактубида икки қардош давлат келишувини олқишлар экан Раисийни Риёдга расмий ташриф билан боришига таклиқ қилиб иқтисодий  ва минтақавий ҳамкорликни кучайтиришни сўради деб ёзди.абдул

Муҳаммад Жамшедий шунингдек Эрон президенти бу таклифни мамнуният билан қабул қилган ва мамлакат Саудия Арабистони билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини таъкидлаган деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Абдуллоҳиён кеча Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Абдулраҳмон билан тез орада учрашишини маълум қилди.

Ёрлиқ