март 21, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Наврўз байрами мурожаатида: 1402-йил \
    Инқилоб раҳбари Наврўз байрами мурожаатида: 1402-йил \"инфляцияни назорат қилиш ва ишлаб чиқаришни ошириш\" мамлакатнинг асосий масаласидир

Ислом Инқилоб олий раҳбари ҳижрий -шамсий 1402 йил бошланиши муносабати билан қилган мурожаатида Эрон халқи ва Наврўз байрамини нишонлайдиган барча халқларини ҳижрий-шамсий 1402 йилнинг бошланиши муносабати билан табриклаб, иқтисод бу йил мамлакатнинг асосий масаласи эканлигига тўхталиб ҳижрий-шамсий 1402 шиорини" Инфляцияни назорат қилиш ва ишлалаб чиқаришни ошириш" йили дея номладилар.

Эрон пресснинг Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси сайтига таяниб хабар қилишича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Наврўз айёмидаги мурожаатида  табиат баҳорининг маънавият баҳоридан фарқига ишора қилиб, Муборак Рамазон ойида маънавият шабадаси кайфиятини ўз ичига олади ва шу илоҳий ва хушбўй шабада қалбимизни очиб қўйиши керак деб айтдилар.

Сўнгра Оятуллоҳ Хоманатй ҳазратлари ўтган ҳижрий-шамсий 1401-йилга қисқача тўхталиб бу йилни Ислом Инқилобидан кейинги барча йиллар каби аччиқ ва ширин, турли мураккабларидан иборат бўланини айтиб  иқтисодиётнинг ўтган йили мамлакатнинг энг муҳим масаласи эканлигини таъкидладилар ва иқтисодиётда ҳам аччиқ-ширин жиҳатлар бор эди. Аччиқланиш асосан инфляция ва юқори нархлар, хусусан озиқ-овқат ва ҳаёт учун зарур бўлган маҳсулотларнинг юқори баҳоси билан боғлиқ бўлиб, улар жуда ошган ва энг кўп босим жамиятнинг қуйи қатламига таъсир қилади деб эълон қилдилар.

Оятулооҳил Узмоъ Хоманаий албатта иқтисодиёт соҳасида халқ ҳаёти, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлиши керак бўлган яхши ишлаб, қурилишла амалга оширилди деб маълум қилдилар.

Инқилобнинг олий раҳнамоси ўтган ҳижрий-шамсий 1401-йилда бир неча минглаб ёпиқ ва ярим ёпиқ заводлар барпо этиш орқали ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ҳамда илмга асосланган компанияларни кўпайтириш ва ишсизликнинг кичик фоизини камайтиришни ижобий чора-тадбирлар қаторига киритдилар. Ўтган йили иқтисодиёт соҳаснинг яна бир гувоҳлари жиҳати  Имом Хумайний /р.а/ / номидаги ҳсейнияларда давлат ва нодавлат ишлаб чиқраувчиларнинг имкониятлари ва ютуқлари кўргазмаси ҳамда мамлакатнинг йирик ишлаб чиқарувчилари билан учрашув бўлди деб эълон қилдиар.

Ҳазрат Оятулоҳ Хоманаий ўз ҳукми мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг ҳаракатларига ижобий муносабатда бўлишини таъкидлаб, баъзи иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига ҳам ишора қилдилар ва суғурта соҳасида кўрсаткичлар яхши, сув, газ, йўллар, экология билан боғлиқ соҳаларда ҳам яхши ишлар амлага оширилди деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат сўзларининг боқа қисмида шуни алоҳида таъкдилаб айтаманки, иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган эзгу ишлар одамларнинг ҳаёти, дастурхони очилишига, айниқса заиф табақаларга олиб келиши керак ва бу масалани диққат билан режалаштириш ва ушбу ишларнинг узлуксизлигидан ташқари мумкин эмас деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби етакчиси шунингдек Эроннинг иқтиодий аҳволини баҳолашга тўғри келганда, ачиқ ва шириннинг ёнма*ён кўрилиши ва уларнинг жами ҳисобланиши зарурлиини қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий иқтисодий муаммолар нафақат Эрон учун балки деярли барча давлатлар, жумладан кучли ва ривожланган иқтисодга эга мамлакатлар ҳам иқтисодий муаммолар ва ҳатто банкротлик ва фавқулодда қарзлардан азият чекмоқда. Ҳукумат амалдорлари, иқтисодий, сиёсий ва маданий фаоллар бу йилни Эрон халқи учун аччқиликни камайтириб мувафақиятларни ошириш орқали ширин йил бўлиши учун қўлларидан келганини қилишлари керак деб буюрдилар.

Ул ҳазрат ҳижрий-шамсий 1402 йил ҳақида бу йил мамлакатнинг асосий ва марказий масаласи иқтисоддир албатта бу бошқа тармоқларда муаммо йўқ деган эмас деб хулоса қилдилар.

Ҳазрат Хоманаий ўз мактубида мамлакатда турли маданий ва сиёсий муаммолар мавжуд лекин ҳукумат ва парламент, хўжалик фаолари, ёш ва ғайратли халқ гуруҳлари бор куч-қудрати ва ғайратини халқ муаммоларини ҳал этишга қаратса, бошқа кўплаб масалалар ҳам ҳал бўлади деб таъкидладилар.

Ислом  Инқилоби олий раҳнамоси халқ муаммоларининг ечимини ишлаб чиқариш ва инсоний ишлар каби асосий ва муҳим иқтисодий фаолиятларга масалан, жамоат ёрдами ва жамиятнинг заиф қатамларига ёрдам беришга боғлиқ сифатида ҳисобладилар ва ишлаб чиқаришдан ташқари яна бир асосий вазифаларидан бири бу давлат ва хусусий сектор вакилларининг алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим сармоя масаласидир деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳул узмоъ Хоманаий ҳазатлари мамлакатнинг ҳижрий-шамсий  90-йилларда сармоя соҳасида қолоқлигига тўхталиб, жиддий камчиликлардан бири бу инвестициялар масаласи бўлиб бу контекстни режалаштириш орқали таъминлаши ва амалга оширилиши керак деб қайд этдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  бу жиҳатларнинг барчасини айниқса инфляция масаласини асосий муаммо ва ишлаб чиқаришни мамлакатни иқтисодий муаммолардан қутқаришнинг калитларидан бири сифатида ҳисоблаб, мен 1402 ҳижрий-шамсий йил шиорини "инфляцияни назорат қилиш ва ишлаб чиқаришни ошириш" йили сифатида эълон қиламан деб айтдилар.

Ул Ҳазрат мутасаддилар ва хўжалик фаоллари, халқ ва маданият фаоллари ҳамда маданиятни яратишга масъул бўлган радио ва телевидения ҳам бор куч-қудрати ва ғайратини шу икки масалага қаратиши керак токи биринчи навбатда инфляцияга чек қўйилсин  ва бу жараён камайсин  ва кейинги даражада ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун асос яратилсин деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари Наврўз айёмидаги мактубининг якунида Ҳазрати Бақиятуллоҳ-ул-аъзам /ажж/га бўлган садоқати ва вафодорлигини билдириб, муҳтарам имом ва шаҳидларнинг пок руҳлари учун юксак даражалар тилаб, Янги йилда Эрон халқининг бахт ва саодатини қодир Аллоҳ Таолодан сўрадилар.

 

Ёрлиқ