апрел 03, 2023 16:27 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизни Ар-Риёдга ташриф буюриш таклифига ижобий жавоб берди
    Эрон президенти Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизни Ар-Риёдга ташриф буюриш таклифига ижобий жавоб берди

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Теҳрон давлатининг Ар-Риёд ва Форс Кўрфази мамлакатлари билан алоқаларига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси президенти Саудия Арабистони қиролининг Риёдга ташриф буюриш таклифига ижобий жавоб берди деб хабар қилди.

Эрон ва Саудия Арабистони жорий йилнинг 10 март кунида Пекинда дипломатик муносабатлани тиклашга келишиб олган эди. Шу асосда яқин икки ой ичида икки мамлакатдаги элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар қайта очилади.

Эрон Ислом Республикасии президентининг биинчи ўинбосари Муҳаммад Мухбир  "Меҳр" ахборот агентлиги билан суҳбатда, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисийнинг асосий стратегиялари минтақа даватлари билан муносабатларни юмшатиш ва яхшилашга қаратилган деб айтди.

Муҳаммад Мухбир шуниндек Саудия Арабистони қиролининг Эрон президентига бир-бирлари билан учрашиш ва суҳбатлашиш учун таклиф қилингани ҳақида маълумот бериб бу таклифга Эрон томонидан ижобий жавоб берилган деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикасининг 13-ҳукумати   2021-йил 3-августида ташқи сиёсатида мувозанат ўрнатилишини маълум қилиб иш бошлаганидан бери қўшнилар ва минтақа давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш учун унинг хорижий дастурлари устуовр йўналиш ҳисобланади.

Ёрлиқ