Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари учрашиб мулоқот қилдилар
Хитой пойтахтида Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.
Пекинда бўлиб ўтган Эрон Ислом республикаси ва Саудия Арабистони ТИВ раҳарларининг учрашувида 10-март куни икки давлат 7 йлдан сўнг дипломатик муносабатларини қайта тиклашга келишиб олдилар.
Эрон ва Арабистон ўртасидаги келишувга асосан, икки мамлакат ТИВ раҳбарлари ўзаро учрашув чоғида элчилар алмашинуви ва элчихоналарининг қайта очилиши учун асослар ҳамда муносабатларни қайта тиклаш учун бошқа талабларни амалга оширдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТМВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Пекин шаҳрида Саудия Арабистони ТИВ раҳбари билат учршашиб мулоқот қилдилар.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон билан Теҳрон ва Риёд ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг тикланиши ҳақида суҳбатлашиш учун кеча делегация бошчилигида Пекинга борган.
Эрон ва Саудия ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни расман тикланиши, икки давлат элчихоналари ва ва консулликларини қайта очиш йўлидаги ижро ҳаракатлари муҳокама қилдилар.